10 май куни ёққан кучли ёмғир натижасида Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 80-124-километрида тош кўчкиси содир бўлди.
«Қирғизавтожол» давлат ишхонаси маълумотига кўра, ҳозирда қулаган тошларни тозалаш ва йўлни хавфсиз ҳолатда сақлаш бўйича шошилинч ишлар олиб борилмоқда.
Ишлар «Қирғизавтожол-Тундук» давлат ишхонаси томонидан амалга оширилди. Ҳозирда йўналиш барча транспорт воситалари учун очиқ.