Ўшдаги чегарадан прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро ушланди

Ўшдаги «Достук» чегара назорат пунктида Қирғизистонга прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро ушланди. Бу ҳақда ИИМнинг Гиёҳванд моддаларга қарши кураш хизматидан билдиришди. Маълумотга кўра, Ўш шаҳридаги «Достук» чегара назорат пунктида Ўш божхона хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида Қирғизистонга прекурсорларни яширинча олиб киришга уринган икки хорижий фуқаро – 1981-йилда туғилган Ш.Ж. ва 1994-йилда туғилган Ю.Ш. ушланган.…

Батафсил...

Эрта нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар рўйхати янгиланиши мумкин

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси зарарли ва оғир меҳнат шароитларида ишлайдиган ходимларга эрта нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар рўйхатини янгилашни таклиф қилди ва лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Маълумотга кўра, 1996 йилдан бери амал қилиб келаётган эски рўйхатлар янги Меҳнат кодексига мувофиқ ўзгартирилади ва кенгайтирилади. Натижада, баъзи ходимлар муддатидан олдин нафақага чиқиш имкониятига эга бўладилар. Лойиҳада рўйхатга, хусусан, Токтогул ГЭСи ва Бишкек…

Батафсил...

Ўшдаги «Ал-Мансур» кафеси бутунлай бузиб ташланди

Ўшдаги «Ал-Мансур» кафеси бутунлай бузиб ташланди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Маълумотга кўра, ҳозирда қурилиш чиқиндиларини тозалаш, ахлатни олиб ташлаш ва ҳудудни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Мэрия шаҳардаги ноқонуний ва сифатсиз биноларни тартибга келтириш ишлари давом этишини таъкидлади.

Батафсил...

Ўш мэри “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудуд аҳолиси билан учрашди

Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев 11 май куни “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Учрашувда шаҳар раҳбари маҳаллий аҳолининг муаммоларини жойида тинглаб, уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилди. Аҳоли ижтимоий, коммунал ва инфратузилма масалаларини кўтарди, йўллар, пиёдалар йўлаклари, тоза сув ва санитария ҳолати бўйича таклифлар билдирди. Шаҳар мэри кўтарилган масалалар бўйича тегишли…

Батафсил...

Ўш вилояти раҳбарининг халқ билан учрашуви Новқатда бошланди

Бугун Президентнинг Ўш вилоятидаги вакили Аманкан Кенжебаевнинг Новқат туманида учрашуви бошланди. Бу ҳақда вакиллик маълумот берди. Вилоят раҳбари дастлаб Кулатов қишлоқ округи аҳолиси билан учрашди, унда аҳоли қишлоқ хўжалиги, уй-жой, яйлов ерлари, ер ва сув муаммолари каби долзарб муаммоларни кўтарди. Аманкан Кенжебаев тегишли давлат органларига ҳудуднинг барқарор ривожланишига бевосита таъсир кўрсатадиган ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берди. Шуни таъкидлаш…

Батафсил...