Эҳтиёт бўлинг! Фирибгарлар сохта хабарлар тарқатмоқда

Давлат солиқ хизмати фирибгарлик ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирди.

Маълумотга кўра, сўнгги пайтларда номаълум шахслар солиқ мажбуриятлари бўйича сохта хабарларни тарқатиб, уларни расмий хабарлар сифатида тақдим этмоқдалар.

Агентлик таъкидлаганидек:

– расмий хабарлар фақат почта ёки «Солиқ тўловчининг шахсий ҳисоби» орқали юборилади;

– хабарлар WhatsApp, Телеграм каби мессенжерлар орқали юборилмайди;

– ходимлар шахсий ҳисобларига пул ўтказмаларини талаб қилмайди.

Шубҳали хабар олган тақдирда, маълумотни аниқлаштириш учун 116 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ