Ҳаражатлар 10 баравар тежалади. Новқатда катта кислород станцияси қурилди

Новқат тумани ҳудудий касалхонаси базасида янги тиббий кислород ишлаб чиқариш станциясининг синов жараёнлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури хабар берди. Лойиҳа БМТ Тараққиёт Дастури томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилиб, Глобал Жамғарма томонидан молиялаштирилди. Станция COVID-19 пандемияси даврида кислород танқислиги каби муҳим муаммоларни ҳал қилиш учун қурилган. Германиядан импорт қилинган замонавий ускуналар билан жиҳозланган…

Батафсил...

Ҳоким ва мэрларнинг иши янги тизим ёрдамида баҳоланади

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси маҳаллий ҳокимият органлари ишини баҳолашнинг янги тизимини жорий этди. Янги тартибга кўра, энди вилоятлардаги президент вакиллари, шаҳар мэрлари ва туман раҳбарлари минтақанинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари асосида баҳоланади. Баҳолаш ҳар йили ўтказилади ва ҳар бир раҳбар тақдим этилган маълумотларнинг аниқлиги ва ўз вақтида тақдим этилиши учун шахсан жавобгардир. Тизим барча ҳудудлар учун рейтинг тайёрлайдиган Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги томонидан…

Батафсил...

Шимол-жануб муқобил автомагистрали 1 июнда очилади

Шимол-жануб муқобил автомагистрали 1 июнда очилади. У июндан ноябргача транспорт ҳаракати учун очиқ бўлади. Йўл қишда тош қулаши туфайли ёпилади; у 2028 йилда тўлиқ ишга тушади. Энди сиз Жалолободдан Балиқчигача олти соатда — аввалгидан икки баравар тез — боришингиз мумкин.

Батафсил...

Ўшда бир қатор муниципал ерлар ким ошди савдоси орқали ижарага берилади

Ўш шаҳар мэрияси шаҳардаги бир қатор муниципал ер участкаларини вақтинча ижарага бериш бўйича ким ошди савдоси эълон қилди. Маълумотга кўра, ерлар савдо павилионлари, мини-бозорлар, автотураргоҳлар ва бошқа тижорат объектларини ташкил қилиш учун бир йил муддатга берилади. «Керме-Тоо», «Жибек-Жолу», «Сулаймон-Тоо» ва «Толойкон» ҳудудларидаги ер участкалари ким ошди савдосига қўйилди. Энг қиммат лот «Керме-Тоо» ҳудудидаги Кўкум-Бий участкасида жойлашган 8 минг квадрат метрдан…

Батафсил...

Қора-Қўй дам олиш масканида автобезорилик қилган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди

Қора-Қўй дам олиш масканида машинасида “дрифт” қилиб, жамоат хавфсизлигига таҳдид солган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизилиги бош бошқармаси матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, Новқат тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан ўтказилган текширув натижасида ҳайдовчига 15 минг сом миқдорида жарима солиниб, унинг машинаси жарима майдончасига эвакуатор билан олиб кетилди. Видеода ҳайдовчи дам олиш масканида хавфли маневралар қилиб,…

Батафсил...

Ўш аэропорти яқинида махфий қурол-яроқ сақланган жой топилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятида уюшган жиноий гуруҳга тегишли махфий қурол ва ўқ-дори сақланган яширин жой топилганини хабар қилди. Маълумотга кўра, яширин жой Ўш халқаро аэропорти яқинидаги ҳудудда топилган. У ердан ов милтиғининг кесилган тури, Сайга автомати, иккита ПМ тўппончаси ва уларга тегишли ўқ-дорилар олинган. Махсус хизмат ушбу қуроллар К. Досоновнинг «Женго» уюшган жиноий гуруҳи аъзоларига тегишли бўлиши…

Батафсил...

Ўш ва Жалолободда минглаб ноқонуний сигареталар топилди

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати Ўш ва Жалолобод вилоятларида акциз маркалари бўлмаган катта партия сигаретларни аниқлади. Маълумотга кўра, Ўзган тумани, Қуршоб қишлоғидаги бозорда ўтказилган рейд давомида сотувда 388 қути ноқонуний сигарет топилган. Шу билан бирга, Новкен туманида ўтказилган қўшма текширув давомида турар-жой биносидан 520 қути акцизсиз сигареталар топилиб, мусодара қилинган. Бундан ташқари, Ола-Буқа туманида яна 9 минг қути ноқонуний сигареталар аниқлангани…

Батафсил...

18 ёшгача бўлганларга пиротехника воситаларини сотишни тақиқлаш таклифи

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги пиротехника воситаларини сотиш ва улардан фойдаланиш бўйича янги қоидаларни таклиф қилди ва жамоатчилик муҳокамаси учун қарор лойиҳасини тақдим этди. Янги талабларга кўра, пиротехника энди хавф даражасига қараб 5 синфга бўлинади. Бенгал чироқлари ва бошқа енгил пиротехника воситаларини фақат 18 ёшдан ошган шахслар ихтисослашган дўконлардан сотиб олишлари мумкин. Фақат лицензияга эга компаниялар ва фуқароларга кучли мушакбозлик воситаларидан…

Батафсил...

Марказий Осиё ва сиёсат: Ҳюман Райтс Вотч ташкилотининг собиқ ходими Қирғизистонга кира олмади

Жанубий Калифорния университети профессори ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Стив Свирдлов Қирғизистонга кира олмади. У буни ўз фаолияти билан боғлади. Свердлов 19 май куни тонг саҳарда Истанбул орқали учиб келганда Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортидан ортга қайтарилганини BBC мухбирига айтиб берди. Вазиятни изоҳларкан, ўзи ишлаган университетдан 16 нафар талаба билан борганини, уларни Қирғизистон тарихи ва маданияти билан таништиришни мақсад қилганини билдирди. Талабалар…

Батафсил...