Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Дамир Осмонов ва Ислом тараққиёт банки вакили 80 миллион долларлик молиялаштиришни ўз ичига олган кенг кўламли лойиҳани муҳокама қилишди. Лойиҳа онкология маркази ва касалхона қуришни ўз ичига олади. Осмонов Ўшда онкология марказини қуриш Садир Жапаров раҳбарлигидаги асосий вазифалардан бири эканлигини таъкидлади. Яқин келажакда лойиҳага консалтинг компанияси жалб қилинади ва техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилади.
Батафсил...Kun: 01.05.2026
Бишкек – Ўшга олдиндан брон қилинса 3800 сомдан авиачипта олиш мумкин
1-майдан бошлаб Бишкек – Ўшга олдиндан брон қилинган авиачипталар 3800 сомдан бошланади. Бу ҳақда “Қирғизистон аэропортлари” компанияси маълум қилди. Учишга яқин қолган кунларда максимал нарх 5900 сомдан ошмайди. Бишкек – Манас йўналишида минимал нарх 3500 сом, максимал нарх эса 4100 сом бўлади. Авиакомпанияларга ушбу чегарадан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.
Батафсил...Рақамли ривожланиш вазирлиги тугатилди: Бошқарув Президент маъмуриятига ўтказилди
Президент Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг рақамли трансформациясини самарали амалга ошириш бўйича шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кўра, Рақамли ривожланиш вазирлиги Президент маъмурияти билан бирлаштирилади ва унинг барча функциялари, ходимлари ва ресурслари ўтказилади. Бундан буён рақамли сиёсатни мувофиқлаштириш тўлиқ Президент маъмуриятига юклатилади. Ҳужжатда таъкидланганидек, мамлакатда рақамлаштириш соҳасида эришилган ютуқларга қарамай, бюрократик тўсиқлар, айниқса бизнес учун, сақланиб қолмоқда. Шунингдек, минтақаларда рақамли…
Батафсил...