Бу йил Қирғизистонда 80 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни тамомлайди

Қирғизистон Республикаси Таълим вазирлиги бу йил 80 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни битиришини маълум қилди. Аниқроғи, 2025-2026 ўқув йилида 11-синфни 80 минг 829 ўқувчи, 9-синфни эса 135 минг 979 ўқувчи битиради. Шуни таъкидлаш жоизки, «Сўнгги қўнғироқ» маросими 29-май куни мамлакатнинг барча мактабларида бўлиб ўтади.

Батафсил...

Шовқин тўғрисидаги қонун кучайтирилди

Президент Садир Жапаров фуқароларни баланд шовқиндан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни имзолади. Янги тузатишларга кўра, энди милиция ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳам тинчликни бузиш фактлари бўйича чоралар кўришлари мумкин. Шунингдек, фото ва видео материаллар ҳамда махсус тузилган далолатномалар қонун бузилишининг далили ҳисобланади. Қонун шунингдек, кўп қаватли уйлар ва қўриқланадиган ҳудудларда қурилиш ишларини тинчликни бузиш ҳаракатлари сифатида ҳам ўз ичига олади. Бундан…

Батафсил...