Президент Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг рақамли трансформациясини самарали амалга ошириш бўйича шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, Рақамли ривожланиш вазирлиги Президент маъмурияти билан бирлаштирилади ва унинг барча функциялари, ходимлари ва ресурслари ўтказилади.
Бундан буён рақамли сиёсатни мувофиқлаштириш тўлиқ Президент маъмуриятига юклатилади.
Ҳужжатда таъкидланганидек, мамлакатда рақамлаштириш соҳасида эришилган ютуқларга қарамай, бюрократик тўсиқлар, айниқса бизнес учун, сақланиб қолмоқда. Шунингдек, минтақаларда рақамли хизматлар сифати етарли эмаслиги таъкидланган.
Янги ўзгаришлар рақамли ҳукуматни такомиллаштириш, давлат хизматларини янада қулайроқ қилиш, киберхавфсизликни мустаҳкамлаш ва сунъий интеллект каби технологияларни жорий этишга қаратилган.
Бундан ташқари, давлат органларида рақамли ривожланиш бўйича ўринбосарлар лавозимлари қисқартирилиб, тегишли ресурслар марказлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни янгилаш, Жогорку Кенешга тузатишлар киритиш юклатилди.