Бугун, 6 октябрь куни Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев “Ўқитувчилар куни” муносабати билан Киров ва Гагарин номидаги мактабларда бўлди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу кун муносабати билан иккита мактабга Президент номидан совғалар, интерфаол доскалар ҳамда янги парта-стуллар топширилди.
Женишбек Токторбаев ўқитувчиларни касб байрамлари билан табриклаб, уларнинг меҳнати алоҳида ҳурматга лойиқ эканини таъкидлади.
