Ёнилғи нархини асоссиз ошириб юборганларга чора кўрилади

Қирғизистонда ёқилғи-мойлаш материаллари нархини ортиқча ва асоссиз ошириб юборган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Бу ҳақда Монополияга қарши тартибга солиш хизмати раиси Женали Орозбаев “Кабар” агентлигининг “Элден Собол” дастурининг жонли эфирида маълум қилди. Унга кўра, АИ-92 ва дизел ёқилғиси ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига киритилган. «Агар ёқилғи нархи асоссиз оширилса ва нефт савдогарлари нархларни ўзлари хоҳлаганча белгилашни бошласа, бизнинг хизматимиз…

Батафсил...

Қирғизистонликлар ўлим жазосини тиклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасига жалб қилинди

Қирғизистон президенти Администрацияси мамлакат Конституциясига ўлим жазосини жорий этиш бўйича ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Асосий қонуннинг 25-моддасига қуйидаги мазмундаги ўзгартириш киритиш таклиф этилди: «Ҳар ким ажралмас яшаш ҳуқуқига эга. Инсон ҳаёти ва соғлиғига нисбатан ҳар қандай суиқасдга йўл қўйиб бўлмайди. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳаётдан маҳрум этилиши мумкин эмас. Ўлим жазоси қонун билан фақат болаларни…

Батафсил...

Манас шаҳридаги ҳайдовчилик мактаби курсантлари ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, Манас шаҳридаги Автотранспорт воситалари ва ҳайдовчиларни рўйхатга олиш агентлиги масъул ходимлари хусусий автомактаблар инструкторлари билан тил бириктириб, имтиҳон топшираётган ўқувчилардан пул ундирган. Схемага кўра курсантлар 5000 сомдан 10000 сомгача пул йиғиб, пулларни воситачиларга беришган. Улар агентлик ходимлари орқали пул берган курсантларни имтиҳондан ўтказиб туришган. Имтиҳон куни 10-15 нафар ўқувчидан 30 мингдан 50 минг…

Батафсил...

Ўшда яна икки кўча таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Ўш шаҳридаги С. Маатов ҳамда Толонов тор кўчалари капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Очилишда шаҳар мэри Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов ва маҳаллий аҳоли иштирок этди. Маатов кўчаси (Алиев кўчасидан Алимбек дотҳо кўчасигача) капитал таъмирдан чиқарилди. Йўлга асфальт ётқизилди, икки четига пиёдалар йўлаклари, ирригация лотоклари ҳам қурилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилди. Толонов тор кўчаси эса “Элите хаус” ва “Рифат”…

Батафсил...

Ўшда янги хиёбон очилди

Ўш шаҳридаги Алимбек дотҳо ва Нурматов кўчалари чорраҳасида янги хиёбон қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати маълум қилди. Хиёбонни шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев, шаҳар Кенгаши раиси Болот Баетов, оқсоқоллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари очиб берди. Тўқтўғул истироҳат боғи четидаги ушбу хиёбон авваллари кафе бўлган.

Батафсил...

Ўшдаги “Яккалик” каналининг усти ноқонуний қурилишлардан тозланиб, очилди

“Яккалик” каналининг “Манас-Ата” ҳудудий бошқармаси ҳудудида жойлашган қисмидаги сув қўриқхонаси ноқонуний қурилишлар ва тўсиқлардан тўлиқ тозаланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати билдирди. Аввалроқ шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев томонидан ўтказилган рейдларнинг бирида, каналнинг ҳудудини очиш тўғрисида тегишли хизматларга топшириқ берган эди.

Батафсил...

Ўшда хитойлик шифокорлар кўзни бепул операция қилмоқда

Ўшда хитойлик шифокорлар кўзни бепул операция қилмоқда. Шифокорлар кеча, 12 октябрь куни келишди. Улар 23 октябрга қадар катаракта ва глаукома билан оғриган 300 га яқин беморни операция қилишни режалаштирган.

Батафсил...

Ўшда “Тунги ўсмир” рейди: 149 нафар бола тунда кўчада юргани аниқланди

Ўшда ўсмирлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уч кунлик “Тунги ўсмир” рейди ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар милицияси хабар берди. Маълумотларга кўра, милиция, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва таълим соҳаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган текшириш чоғида 149 нафар ўсмир катталар ҳамроҳлигисиз кўчада юрганини аниқлаган. Ота-оналар ва 2 та ташкилот Ҳуқуқ бузилишлар кодексининг 74-моддасига асосан жаримага тортилди. Ижтимоий шароити оғир 32 нафар бола вақтинча марказга…

Батафсил...

Сайловгача пул тўплаш тартибини бузганлар жавобгарликка тортилади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси сайловчилар, депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга расмий мурожаат билан чиқди. МСК таъкидлаганидек, айрим фуқаролар ижтимоий тармоқларда нотаниш мобил иловалар орқали сайлов жамғармаларига пул йиғиш тўғрисидаги эълонлар ҳамда ўз номзодини қўйиш нияти ҳақидаги баёнотларни тарқатмоқда. Комиссия бундай усуллар сайлов қонунчилигини бузиши ҳақида огоҳлантирди. МСК тушунтирганидек, маблағлар фақат “Элдик банк” ва “Айил банк” орқали сайлов фондларига қонуний йўл…

Батафсил...

Футбол бўйича Қирғизистон олий лигасидаги жамоалар сони ўн олтитага қадар кенгайтирилади

2026 йилги мавсумда Қирғизистон олий футбол лигасидаги жамоалар сони 14 тадан 16 тага кўпаяди. Бу ҳақдаги қарор Қирғизистон футбол иттифоқи ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди, деб хабар беради ҚФИ матбуот хизмати. Клублар сонини кенгайтириш учун футбол чемпионати регламентига жиддий ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Премьер-лиганинг жорий мавсумида охирги ўринни эгаллаган жамоани қуйи лигага тушириш қоидаси, шунингдек, Премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллаган жамоа ва…

Батафсил...

Европа банклари Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи қурилишини молиялаштиришади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Европа инвестиция банки Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этади. Брюсселда мазкур ташкилотлар билан Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбекистон вазирлиги матбуот хизмати. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, келишувлар халқаро молия институтлари раҳбарлари ва таниқли сиёсатчилар, жумладан, халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела иштирок этган Global…

Батафсил...

Ерда магнит бўрони бошланди

Ерда магнит бўрони бошланди. Бу ҳақда Амалий геофизика институтига таяниб, “ТАСС” хабар берди. Таъкидланишича, бу бўрон аввалроқ олимлар томонидан башорат қилинган. Ер магнит майдонининг бузилишининг кучи G1 даражасида беш даражали шкалада қайд этилган. Қуёш плазмаси булути Ерга Қуёш яқинига яқинлашгани аввалроқ маълум эди. ИКИ РАН лабораторияси мутахассислари плазма булути 3 октябрдаги портлаш вақтида Қуёшдан отилиб чиққанини аниқлади. Уларнинг тушунтиришича, отилиб…

Батафсил...

Садир Жапаров Тожикистонга амалий ташриф билан келди

Президент Садир Жапаров бугун, 9 октябр куни амалий ташриф билан Тожикистонда бўлди. Давлат раҳбари ташрифи Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Давлат раҳбарининг самолёти Душанбедаги халқаро аэропортга қўнди, уни Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Аэропортда МДҲга аъзо давлатларнинг байроқлари кўтарилиб, қизил гилам йўлланди, фахрий қоровул саф тортди. Садир Жапаров ташриф доирасида “Марказий…

Батафсил...

Ўш вилоятида 100 мингдан ортиқ “ақлли” ҳисоблагич ўрнатилади

Қирғизистон энергетика вазирлиги аҳолини “ақлли” электр ҳисоблагичлар билан таъминлашни давом эттирмоқда. 2025 йилгача Ўш вилоятида жами 100 850 та ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган. Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар 78 475 та ускуна ўрнатилган бўлса, қолган 22 375 таси йил охиригача тўлиқ ўрнатилади. Ўш шаҳрида монтаж ишлари 100 фоиз бажарилди. Туманлар бўйича вазият қуйидагича: • Аравон – 27 766 дона ўрнатилди…

Батафсил...

Ўш мэрияси “Ақ-Буура” дам олиш масканига эгалик ҳуқуқининг ноқонуний ўтказилишини текширмоқда

Ўш шаҳридаги “Ақ-Буура” дам олиш маскани ҳудудидаги 16 минг квадрат метр ер участкаси ноқонуний равишда хусусий мулкка ўтиб кетган. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, 2004 йилда ер участкаси фуқарога 15 йилга вақтинчалик фойдаланишга берилган, бироқ бир йилдан сўнг хусусий мулкка ўтган. Кейинчалик, участка бир неча марта сотилган. Шаҳар мэриясининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги вақтда ушбу…

Батафсил...

МСК огоҳлантиради: 10 ноябргача сайловолди ташвиқоти олиб бориш таъқиқланади

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Тинчтик Шайназаров номзодларни сайлов қонунчилигига риоя қилишлари ҳақида огоҳлантирди. У 8 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сайловолди ташвиқотини расмий муддатдан олдин ўтказиш ноқонуний эканини таъкидлади. “Президент қарори қабул қилинган кундан бошлаб, яъни 30 сентябрдан бошлаб ҳар қандай сайловолди ташвиқоти фаолияти қонунга зиддир”, – деди Шайназаров. МСК маълумотларига кўра, сайловолди ташвиқоти расман 10 ноябрдан бошланади,…

Батафсил...

Ўш ва Қизил-Қия шаҳарлари мэриялари ўзаро тажриба алмашмоқда

Бугун, 8 октябр куни Қизил-Қия шаҳар мэрияси делегацияси Ўш шаҳрига етиб келди. Икки шаҳардаги ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида тажриба алмашиш тадбирлари ўтказилади. Йиғилишда мэр ўринбосарлари, шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар маъмурияти бўлим мудирлари ҳамда муассаса ва корхона раҳбарлари иштирок этиб, Ўш шаҳар мэриясининг фаолияти билан таништирилди. Йиғилишда Ўш шаҳри томонидан ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.…

Батафсил...

Қишки УРТга рўйҳатга олиш 15 октябрдан бошланади

Қирғизистон Олий ўқув юртларига қишки ўқишга қабул қилиш учун Умумреспублика тест синовларига рўйхатга олиш 15 октабрдан бошланади. Таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, рўйхатдан ўтиш 30 октябрга қадар туман ва шаҳар таълим бўлимлари орқали ЦООМО электрон платформасида онлайн режимда амалга оширилади. Ўрта маълумот ёки касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлган шахслар ОРТга (қишки қабул учун) рўйхатдан ўтишлари мумкин. Қирғизистондан ташқарида истиқомат…

Батафсил...

Новқатда текширув вақтида фуқаролардан 4 дона ўқотар қурол олинди

Милиция Новқат туманида “Арсенал” номли профилактика тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, милиция ходимлари томонидан рўйхатга олинган овчиларнинг қуроллари, уларни сақлаш шароитлари, қурол олиб юришга рухсат берилган муассасалардаги қуроллар текширилган. Текширув натижасида жами 4 дона ўқотар қурол туман ИИБга олиб қўйилди. Улардан бири ноқонуний сақланган, бири ўз ихтиёри билан топширилган, икки…

Батафсил...

2028 йил Қирғизистонда расман Чингиз Айтматов йили деб эълон қилинди

Президент Садир Жапаров “Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга мувофиқ 2028 йил Қирғизистонда Чингиз Айтматов йили деб эълон қилинди. Вазирлар Маҳкамасига 2025 йил охирига қадар давлат органлари, илмий жамоатчилик, ижодий уюшмалар, фуқаролик жамияти, чет эл намояндалари ва халқаро ташкилотлар иштирокида хотира тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ташкил этиш топширилди. Мазкур фармон…

Батафсил...
1 2 3 4 5