Бугун, 8 октябр куни Қизил-Қия шаҳар мэрияси делегацияси Ўш шаҳрига етиб келди. Икки шаҳардаги ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида тажриба алмашиш тадбирлари ўтказилади.
Йиғилишда мэр ўринбосарлари, шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар маъмурияти бўлим мудирлари ҳамда муассаса ва корхона раҳбарлари иштирок этиб, Ўш шаҳар мэриясининг фаолияти билан таништирилди.
Йиғилишда Ўш шаҳри томонидан ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, шаҳарнинг стратегик режалари ва маҳаллий бюджетга қўшимча даромад манбаларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, давлат-хусусий ва халқаро шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар, туризм соҳасида эришилаётган ютуқлар муҳокама қилинди.
Кейинги ўринда шаҳар мэрияси тасарруфидаги муниципал корхоналар фаолияти билан жойида танишади, ижтимоий-маданий объектларда бўлади.