Ўш вилоятида 100 мингдан ортиқ “ақлли” ҳисоблагич ўрнатилади

Қирғизистон энергетика вазирлиги аҳолини “ақлли” электр ҳисоблагичлар билан таъминлашни давом эттирмоқда. 2025 йилгача Ўш вилоятида жами 100 850 та ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар 78 475 та ускуна ўрнатилган бўлса, қолган 22 375 таси йил охиригача тўлиқ ўрнатилади. Ўш шаҳрида монтаж ишлари 100 фоиз бажарилди.

Туманлар бўйича вазият қуйидагича:
• Аравон – 27 766 дона ўрнатилди (9 511 дона қолди);
• Қора-Сув – 18 390 (3 481 дона қолган);
• Ўзган – 29 586 (7 001 дона қолган);
• Новқат – 1657 дона ўрнатилган, қолганлари 2026-йилда якунланади.

Вазирликнинг қайд этишича, “ақлли” ҳисоблагичлар коррупцияни бартараф этиш, энергияни тежаш ва реал вақт режимида маълумотларни тақдим этиш орқали тўловларнинг аниқлигини таъминлашга ёрдам беради.

Фуқаролар электр энергияси билан боғлиқ масалалар бўйича 24 соат ишлайдиган 105 ва 1209 ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ