Қирғизистон Олий ўқув юртларига қишки ўқишга қабул қилиш учун Умумреспублика тест синовларига рўйхатга олиш 15 октабрдан бошланади.
Таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, рўйхатдан ўтиш 30 октябрга қадар туман ва шаҳар таълим бўлимлари орқали ЦООМО электрон платформасида онлайн режимда амалга оширилади.
Ўрта маълумот ёки касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлган шахслар ОРТга (қишки қабул учун) рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Қирғизистондан ташқарида истиқомат қилувчи фуқаролар тест синовидан бир кун олдин рўйхатдан ўтишлари шарт.
Қишки қабул учун УРТ шартли равишда 20-23 ноябр кунларига белгиланган.
Қирғизистондаги олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш учун абитуриентлар асосий УРТ тести ва давлат тили бўйича тест натижаларига эга бўлиши керак.