Жаҳон банкининг молиявий кўмагида Қирғизистонда 500 та қисқа муддатли болалар боғчаси ташкил этилмоқда.
Маҳаллий ҳокимликлар бу учун 290 та биноси тақдим этди, бугунги кунда улар таъмирланмоқда.
Яна 270 та болалар боғчасини қуриш учун тендер эълон қилинди.
Жаҳон банки матбуот хизматининг хабар беришича, болалар ушбу боғчаларда кунига уч соат вақт ўтказишади. Асосий эътибор болаларнинг ривожланишига қаратилади, озиқ-овқат берилмайди, болалар боғчада ухламайдилар. Бундай боғчаларда икки баробар кўп бола тарбияланиши мумкин.
Ушбу боғчалар Таълим ва фан вазирлиги томонидан Жаҳон банки молиявий кўмагида амалга оширилаётган “Келажак учун таълим” ва “Таълим асосларини мустаҳкамлаш” лойиҳалари доирасида барпо этилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда 6 ёшгача бўлган 960 минг боладан 740 мингга яқини боғчага умуман бормайди.