Депутатлар Қирғизистон байроғини ўзгартиришмоқчи

Парламентнинг қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Жўқорғу Кенешнинг конституцион қонунчилик қўмитаси 28 ноябрда Қирғизистон давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

Қирғизистон байроғидаги тасвирларни ўзгартириш ғояси октябрда парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примовдан чиққан. Уларнинг фикрича, байроқ марказидаги тундук (қирғиз ўтовининг шифти) ва унинг атрофидаги қуёш нурларини англашда муаммо пайдо бўлмоқда, одамлар тундукни кунгабоқар билан адаштириб юбормоқда.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров, МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевлар ҳам байроқни ўзгартириш ташаббусини қўллаб-қувватламоқда.

Айрим депутатлар ва ҳозирги шаклдаги байроқнинг муаллифларидан бири Бекбосун Жайчибеков ўзгаришларга қарши чиққан. Унга кўра, байроқдаги тўлқинсимон нурларни тўғри чизиқларга ўзгартириш таклифи “энг ёмон вариантлар ичида энг ёмонидир”. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам байроқни ўзгартирмасликка чақириб, #байроқниўзгартирманг флешмобини бошлаган.

Қирғизистон байроғи Жўқорғу Кенешнинг 1992 йил 3 мартдаги қарори билан тасдиқланган. 5 март куни у биринчи марта Қирғизистон ҳукумати биносида кўтарилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ