Қирғизистонда конни рейдерлик орқали ўзлаштирган ҳоким қўлга олинди

Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик йўли билан олиб қўйганлиги аниқланди.

Тўқтўғул шаҳар ҳокими конни босқинчилик йўли билан ўзлаштирганликда ҳамда уюшган жиноий гуруҳ аъзолигида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.

Мансабдорларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини текшириш амалиёти чоғида шаҳар ҳокими тадбиркордан кварц конини босқинчилик йўли билан олиб қўйганлиги аниқланди.

“2022 йилда T.E.A. кон эгасига кварцни биргаликда қазиб олиш ва сотишни таклиф қилган. Рад жавобини олгач, у Доо Чингиз лақабли ўғрибоши Чингиз Жумагулов томонидан Тўқтўғил шаҳри учун “маъсул” этиб тайинланган И.Б.А. исмли шахс билан тил бириктирган. Тадбиркор ва оила аъзоларига жисмоний куч ишлатиб улар коннинг 50 фоизини ҳоким ўғлининг номига расмийлаштириб беришга мажбурлаган”, дейилади МХДҚ баёнотида.

Конда кварц ноқонуний қазиб олиниб, сотилган, даромадни эса «маъсул» билан бирга Тўқтўғул шаҳар ҳокими олган.

Тўқтўғул шаҳар ҳокими, унинг ўғли ҳамда «шаҳар учун маъсул» шахс вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ