Ўшда инсон онгига кучли таъсир этувчи дорилар сотилаётган озиқ-овқат дўкони аниқланди

Ўш шаҳрининг Курманжан датка кўчасида махсус рецепти йўқ эркин сотиш тақиқланган, инсон онгига кучли таъсир қилувчи дориларнинг икки турини сотаётган дўкон аниқланди. Бу ҳақда Ўш шаҳар ИИБ билдирди.

Маълумотга кўра, бу қонунбузарликни милиция ходимлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари, тиббий буюмлар департаментининг вакиллари текширув вақтида аниқлади.

«Сотувчининг дори-дармонларни сотишга махсус билим бўлмаган, озиқ-овқат дўконида сотган. У кўрсатмасида дўкон эгаси — 32 ёшли Ўш шаҳрининг турғуни дориларни олиб келиб, нархларини белгилаб, сотиш кераклиги айтилган», — деб ёзилади билдирувда.

Бу факт бўйича сотувчидан ва дўкон эгасидан тегишли тушунтириш хати олиниб, дори воситалари ва тиббий буюмлар департамент ходимлари томонидан акт тузилди.

Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ