Президент Садир Жапаров «Конституциявий суд тўғрисидаги» қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Эндиликда Конституциявий суд қарорлари ўз қатъийлигини йўқотиб, жорий сиёсатга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин. Конституциявий судга ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга имкон берувчи қонун лойиҳасини Жўқорғу Кенеш депутатлари 28 сентябрь куни биратўласи иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилган эди. Қонуннинг амалдаги таҳририга кўра, Конституциявий суд қарорлари якуний ҳисобланади ва қайта кўриб…
Батафсил...Oy: Oktabr 2023
ТИВ: Туркияда собиқ эридан зўравонлик кўргани айтилган аёлнинг иши назоратга олинди
2 октябрда Туркияда 2016 йилдан бери турк эридан зўравонлик кўрган қирғизистонлик аёлнинг синглиси президенга мурожаат қилди. У турмага тушиб қолган опасининг муаммосини ҳал қилиб беришни сўради. Унинг опаси 2015 йили турк фуқаросига турмушга чиқиб, 2016 йили фарзандли бўлган. Турмуш ўртоғи шундан бери аёлга жисмоний, руҳий томондан босим ўтказгани учун 2022 йили ажрашган. У одам кейин ҳам «аёлини тинч қўймай қўрқитганда»…
Батафсил...Юрист: Селекцияда пичоқланган аёлга вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаган
Сўқулуқ туманининг Селекция қишлоғида эри томонидан пичоқланган Асел Ногойбаевага вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган эмас. Бу ҳақда 2 октябрда жабрланувчининг юристи Индира Саутова билдирди. Унинг айтишича, воқеа тонгги соат саккизларда бўлса, милиция ходимлари жабрланувчини касалхонага 10да етказиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган. «Бу вақт оралиғида Асел ўлиб қолиши мумкин эди. Тез ёрдам чақирса, навбатчилик алмашаётганини айтиб, Сўқулуқ олиб боринглар дейишган. Шу сабаб…
Батафсил...Бишкек: Шаурмадан заҳарланганлар сони 71га етди, 36 киши касалхонада
Бишкекда овқатланиш жойидаги шаурмадан заҳарланганларнинг сони 71га етди. Бу ҳақда 3 октябрда «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришди. Маълумотга кўра, заҳарланганларнинг 36си касалхонага ётқизилди. Улардан беш нафари ёш болалар. Касалхонадагиларнинг аҳволи қониқарли деб айтилмоқда. Қолган беморлар уйда даволанишмоқда. Бишкекдаги Чуй ва Суйунбаев кўчаларининг чорраҳасидаги «Беш лаваш» ва «Мидос» овқатланиш жойларида 21 киши шаурмадан заҳарлангани ҳақида 1 октябрда маълум қилинган. Уларнинг 15…
Батафсил...Қўшиқчи Лола рус тилида сўзлашувчиларга Грузияда эҳтиёт бўлишни тавсия қилди
Ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Грузияга сафари ҳақида мана бу видеони жойлади. Қўшиқчи маҳаллий дўконлардан бирида рус тилида сўзлашгани учун унга “қўпол муносабатда бўлишганидан” арз қилди. Грузияга келаётганингизда бир нарсани ҳисобга олиб қўйинг. Бу ерда рус тилида сўзлашаётганингизда эҳтиёт бўлинг. Чунки бу ерда русларни, рус тилини мутлақо қабул қилмаслик мавжуд. Биз буни олдиндан билгандик, бу одамларнинг ҳиссиётларини шахсан мен бу…
Батафсил...Қирғиз ва тожик махсус хизматлари раҳбарлари чегара бўйича янги протокол «барча муаммоларга чек қўйишини» билдирди
Боткенда 2 октябрда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтгани эди. Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилган. Учрашувда чегараларни аниқлаш, делимитация ва демаркация қилиш ишларини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинган ва бу борадаги протоколга қўл қўйилган. Учрашув якунларига бағишланган қисқа брифинг видеоси «Чек Ара» телеграм каналида эълон қилинди. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси…
Батафсил...Ақилбек Жапаров: 12 октябрда Путиннинг Қирғизистонга келиши кутилмоқда
30 сентябрда Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга хизмат сафари билан 12 октябрда келиши кутилаётганини билдирди. Бунгача РИА Новости нашри рус лидерининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, Путин Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашиш учун Қирғизистонга 15 октябрда келишини ёзган. «12 октябрда Россия президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи, 13 октябрда МДҲ давлат раҳбарларининг саммити, 25 октябрда…
Батафсил...Бишкекда шаурма сотиб олган 43 киши шифокорларга мурожаат қилган
Бишкекдаги «Беш лаваш» ва «Мидос» тез овқатланиш шохобчаларидан шаурма харид қилган 43 киши шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот марказига таяниб 24.kg хабар беради. Жабрланганлар Республика клиник юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Шундан 20 нафари амбулатор даволанишга юборилган, 23 нафари касалхонага ётқизилган, улардан икки нафари болалардир. Касалхонага ётқизилганларнинг аҳволи нисбатан қониқарли. Ҳокимият томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун тез овқатланиш шохобчалари эгаларига…
Батафсил...Раҳмонга қарши Берлиндаги намойишдан сўнг тожик мухолифатчиларининг қариндошлари ҳибсга олинмоқда
Хориждаги тожик мухолифати Раҳмоннинг Берлинга ташрифи чоғида намойиш ўтказгани учун уларнинг қариндошларига тазийқ бошланганини айтмоқда. Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон ва бошқа Марказий Осиё давлат раҳбарлари Германия федерал президенти билан янги «5+1» форматида учрашиш учун 28-30 сентябрь куни Берлинда бўлган. Мухолиф Миллий Альянс ва “Гуруҳ 24” ҳаракатларининг 30 нафарга яқин вакили Раҳмоннинг ташрифига боғлаб Тожикистоннинг Берлиндаги элчихонаси олдида норозилик намойишини ўтказди.…
Батафсил...Президент маслаҳатчиси Абикеев байроқни ўзгартириш ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди
29 сентябрда президент Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси Чолпонбек Абикеев фейсбук саҳифасига давлат байроғини ўзгартириш таклифини қўллашини ёзди. У 90 йиллари бир хорижий делегация байроқдаги қуёшнинг нурини кунгабоқарга ўхшатганини эслатиб, уни ҳақиқий қуёш нурига ўхшатиш тўғри деб ҳисоблайди. «Ҳақиқатдан ҳам биз 30 йил бошқаларга кунгабоқар бўлиб келдик, деб ўзингизлар ҳам айтиб қоласизлар. Энди давлатимиз ривожланиш йўлига тушди. Дунё бўйича давлат байроғини биргина…
Батафсил...Ўшда 12 ёшли бола қутурма касаллигидан вафот этди
Ўшда қутурма касалини юқтириб олган 12 ёшдаги бола вафот этди. Бу ҳақда 1 октябрда шаҳар болалар касалхонасининг шифокорига таяниб, «Азаттиқ» нашри ёзди. Маълумотга кўра, ўсмирни август ойида Ўзган туманида ит тишлаб олган. Унинг яқинлари шифокорларга вақтида мурожаат қилмаган. Болани касалликнинг аломатлари кузатилгандагина шифокорга кўрсатишган. 20 сентябрда боладан қутуришнинг белгилари аниқланиб, 26 сентябрда вафот этган. Бунга қадар, август ойида Боткен вилоятининг…
Батафсил...Милиция таксист томонидан зулм кўрган қизнинг аризасини олмаётгани бўйича видео тарқади. Милиция нима дейди?
2 сентябрда ижтимоий тармоқда Ўш шаҳрида милиция таксист зўравонлик қилди деган 17 ёшли қизнинг аризасини қабул қилмагани ҳақида видео тарқади. Видеода ўсмир қиз Ўшдаги ички ишлар бошқармаси биноси олдида йиғлаб ўтирганини кўриш мумкин. У милиция ходимларининг эътиборсизлигидан норози бўлган. «Бир таксига ўтирдим, мени уйга етказган. У менга “сенга 5 6 минг сом бераман” деб бўйнимдан ўпа бошлади. Буларга [милицияга] “таксист…
Батафсил...Қирғизистонда октябрдан нафақа оширилди
Нафақанинг суғурта қисми 1 октябрдан 38 фоизга оширилди. Ушбу мақсадлар учун 2023 йилнинг қолган чораги учун Ижтимоий жамғарма бюджетидан қўшимча 3,9 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Нафақа ошиши 30 минг сомдан кам пул олаётган пенсионерларга тааллуқлидир. Аввалроқ президент матбуот хизмати Қирғизистонда 30 минг сомгача бўлган пенсиялар миқдори оширилгандан кейин улар ўртача 9354 сомни ташкил этишини маълум қилган эди. Илгари бу кўрсаткич…
Батафсил...Қозоғистонда енгил самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Қарағанда вилоятида енгил самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Фалокат 30 сентябрь куни эрталаб «Балапан» авиация ўқув марказида содир бўлган. Фуқаро авиацияси қўмитасининг хабар беришича, минг соатдан ортиқ парвоз тажрибасига эга инструктор ва ҳарбий курсант ҳалок бўлган. “Авария содир бўлган UP-LA286 самолётининг парвозга яроқлилик сертификати 2020 йил 4 июнь куни берилган”, — дейилади қўмита хабарида. Фалокат сабаблари келтирилмаган. Қозоғистон…
Батафсил...Германия – Марказий Осиё саммити: интеграция, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари
Европа Иттифоқи минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирини камайтиришга интилмоқда. Берлинда 29-сентябр куни ўтган Германия-Марказий Осиё саммити сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирувчи ҳаракатлар билан қаршиланди. Германия канцлери Олаф Шольц Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари: Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Халқ кенгаши раиси Ғурбанғули Бердимуҳамедов билан…
Батафсил...