Қўшиқчи Лола рус тилида сўзлашувчиларга Грузияда эҳтиёт бўлишни тавсия қилди

Ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Грузияга сафари ҳақида мана бу видеони жойлади. Қўшиқчи маҳаллий дўконлардан бирида рус тилида сўзлашгани учун унга “қўпол муносабатда бўлишганидан” арз қилди.

Грузияга келаётганингизда бир нарсани ҳисобга олиб қўйинг. Бу ерда рус тилида сўзлашаётганингизда эҳтиёт бўлинг. Чунки бу ерда русларни, рус тилини мутлақо қабул қилмаслик мавжуд. Биз буни олдиндан билгандик, бу одамларнинг ҳиссиётларини шахсан мен бу одамларнинг бунга ҳуқуқлари борлигини тушунган ҳолда қизлар билан асосан ўзбек ёки инглиз тилида сўзлашяпмиз. Аммо кўп ҳолатларда бу муайян чегаралардан чиқиб кетган.

Лола уларни рус тилида сўзлашаётганини эшитган сотувчи грузин аёл уларга хизмат қилишдан бош тортгани ва қўпол муносабатда бўлганидан шикоят қилади. Грузия жамоатчилиги Украина уруши манзарасида Россияга қарши қатор акциялар ўтказган эди.

Лола Йўлдошева охирги йилларда Россияда яшаб, “Майя” тахаллуси билан ижод қилиб келган. Бироқ, Украинага босқин бошланганидан кейин, 2022 йилнинг май ойларида, у ўз Инстаграм саҳифасида Ўзбекистонга қайтаётганини эълон қилган эди.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ