Бишкекда шаурма сотиб олган 43 киши шифокорларга мурожаат қилган

Бишкекдаги «Беш лаваш» ва «Мидос» тез овқатланиш шохобчаларидан шаурма харид қилган 43 киши шифокорларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот марказига таяниб 24.kg хабар беради.

Жабрланганлар Республика клиник юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Шундан 20 нафари амбулатор даволанишга юборилган, 23 нафари касалхонага ётқизилган, улардан икки нафари болалардир. Касалхонага ётқизилганларнинг аҳволи нисбатан қониқарли.

Ҳокимият томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун тез овқатланиш шохобчалари эгаларига 72 минг сўм (809 доллар) миқдорида жарима солинган, муассасалар фаолияти тўхтатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алимқодир Бейшеналиев Бишкек шаҳридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида фавқулодда йиғилиш ўтказган ва барча тез овқатланиш шохобчаларида режадан ташқари текширувлар ўтказишни буюрган.

ℹ️ Қирғизистонда оммавий овқатдан заҳарланиш ҳолатлари аввал ҳам қайд этилган. Масалан, 2021 йил октабрь ойида Бишкекдаги «Пицца империяси» кафелар тармоғида 300 дан ортиқ одам заҳарланган эди. Улар овқатланишг тармоғининг турли шохларидаги ролларни истеъмол қилгандан кейин шифокорларга мурожаат қилишган. Заҳарланиш сабабларини аниқлаш учун тармоқ эгалари 30,5 минг сўм (360 доллар) миқдорида жаримага тортилган «Пицца империяси»нинг барча савдо нуқталари вақтинча ёпилган. Расмийлар, шунингдек 2018 йилдан бери амалда бўлган умумий овқатланиш корхоналарини текширишга қўйилган мораторийни ҳам бекор қилишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ