Қозоғистонда енгил самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Қарағанда вилоятида енгил самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Фалокат 30 сентябрь куни эрталаб «Балапан» авиация ўқув марказида содир бўлган.

Фуқаро авиацияси қўмитасининг хабар беришича, минг соатдан ортиқ парвоз тажрибасига эга инструктор ва ҳарбий курсант ҳалок бўлган.

“Авария содир бўлган UP-LA286 самолётининг парвозга яроқлилик сертификати 2020 йил 4 июнь куни берилган”, — дейилади қўмита хабарида.

Фалокат сабаблари келтирилмаган.

Қозоғистон авиация маъмурияти бош директори Каталин Раду ҳалокат муносабати билан фавқулодда йиғилиш ўтказган. Парвозлар хавфсизлиги масалалари муҳокама қилиниб, суриштирувга ҳужжатлар топширилган.

«Балапан» ўқув маркази авиация учун кадрларни тайёрлайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ