Қирғизистонда октябрдан нафақа оширилди

Нафақанинг суғурта қисми 1 октябрдан 38 фоизга оширилди.

Ушбу мақсадлар учун 2023 йилнинг қолган чораги учун Ижтимоий жамғарма бюджетидан қўшимча 3,9 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган.

Нафақа ошиши 30 минг сомдан кам пул олаётган пенсионерларга тааллуқлидир.

Аввалроқ президент матбуот хизмати Қирғизистонда 30 минг сомгача бўлган пенсиялар миқдори оширилгандан кейин улар ўртача 9354 сомни ташкил этишини маълум қилган эди. Илгари бу кўрсаткич 1692 сомга камроқ эди.

Қирғизистонда пенсия асосий ва суғурта (ёки жамғарма) қисмдан иборат. Асосий қисм барча нафақахўрлар учун бир хил бўлиб, 3170 сўмни ташкил этади, жамғарма қисми эса фуқаро ва унинг иш берувчиси Ижтимоий жамғармага тўлаган бадаллар суммасидан ҳисобланади.

Февраль ойида ҳукумат Конституциянинг 44-моддасида белгиланган пенсия ва ижтимоий нафақалар яшаш минимумидан паст бўлмаслиги ҳақидаги қоидага амал қилмаётгани юзасидан баҳс-мунозара авжига чиққан эди. Парламентдаги “Бутун Қирғизистон” фракцияси ҳатто Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқариш ташаббуси билан чиқди, бироқ Жўқорғу Кенеш бу ташаббусни қўллаб-қувватламаган.

Аввалроқ Конституциявий суд Конституцияда белгиланган нормани шунчаки “истиқбол” деб атаган ва буни “пенсиялар, ижтимоий нафақалар миқдорини белгилашда яшаш минимумидан паст бўлмаслигини таъминлаш мажбурияти деб тушунмаслик керак»лигини таъкидлаган.

Айни пайтда Ижтимоий жамғарма раҳбари фуқароларнинг пенсияси яшаш минимумидан паст бўлмаслигини таъминлайдиган қонун лойиҳаси тайёрланаётганини билдирган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ