Қирғизистонликлар учун Саудия Арабистонига электрон виза билан кириш имконияти берилди

Саудия Арабистони қироллиги саккизта мамлакат фуқароларига электрон виза тақдим этишни бошлаган. Бу ҳақда қироллик Туризм вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик қайдича, фуқароларига электрон виза бериладиган мамлакатлар қаторига Қирғизистондан ташқари Албания, Грузия, Жанубий Африка, Малдив ороллари, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари қўшилган. Бунгача Саудия Арабистони 49 та мамлакат фуқароларига электрон виза бериб келаётган эди.

Мазкур виза билан йил давомида Умра зиёратини амалга ошириш ёки мамлакатнинг бошқа жойларига саёҳат қилиш мумкин. Аммо e-Visa олган фуқароларда Ҳаж қилиш ёки Саудия Арабистонида яшаш ва ишлаш ҳуқуқи бўлмайди.

Қирғизистонликлар бу каби визани қироллик Туризм вазирлигининг махсус сайтидан 146 АҚШ доллари тўлаган ҳолда онлайн тартибда олишлари мумкин. Электрон виза олганлар Саудия Арабистонида 90 кунгача қола оладилар.

 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ