Қирғизистон жанубида 60 диний муассаса ёпилди

Ўш вилоятида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, ИИВ, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, ФВВ, ССВ, Президентнинг Ўш вилоятидаги девони ходимларидан иборат идоралараро гуруҳ, «Кадастр» давлат муассасаси ва ҚДИБ томонидан диний объектлар фаолияти текширилди.

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, текширув “диний экстремизм мафкураси ва ноанъанавий диний оқимларнинг тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, диний вазиятни яхшилаш” доирасида ўтказилган.

Идоралараро ишчи гуруҳининг қайд этишича, “Диний масканларнинг аҳолининг реал эҳтиёжлари ҳисобга олинмаган ҳолда тартибсиз қурилиши” ва Ўш вилоятидаги диний таълим муассасаларида ягона таълим стандартлари йўқлиги диний вазиятга салбий таъсир кўрсатиб, диний таълимотнинг кенг тарқалишига хизмат қилмоқда.

Текширув натижасида “Диний эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун талаблари, архитектура-қурилиш, санитария-эпидемиология нормалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди. Натижада 48 та масжид ва 40 та диний таълим муассасаси қайд этилди. Шу билан бирга, 39 та масжид ва 21 та таълим муассасаси фаолияти тўхтатилди, 39 та диний ва ибодат масканига нисбатан жарима солинди. Шунингдек, 18 та христиан йўналишидаги диний объектлар фаолияти ҳам текширилди.

Илгарироқ идоралараро комиссия Жалолобод вилоятида ноқонуний фаолият юритаётган 60 та масжидни аниқлагани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 2,6 мингга яқин масжид, 100 га яқин мадраса ва 10 та исломий муассаса мавжуд.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ