Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қирғизистонга 70 миллион долларлик инвестиция киритмоқчи

Қирғизистон президенти ҳузуридаги инвестициялар бўйича агентлик директори Умбриэль Темиралиевнинг Тошкентга қилган сафари доирасида ўзбек тадбиркорлари қирғиз иқтисодиётига 70 миллион доллар миқдорида сармоя киритишга тайёр экани маълум қилинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати 5 июнда хабар берди. Расман билдирилишича, Темиралиев Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан бу борада музокаралар ўтказган. Учрашувда 2023 йилнинг охиригача икки давлат ўзаро ҳамкорликда…

Батафсил...

Кремль Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш ҳақидаги хабарларни хавотирли деб атади. “Ҳозирча жуда хавотирли хабарлар келди. Шунинг учун биз бу янгиликни диққат билан кузатиб борамиз ”, деди у. Песковнинг қўшимча қилишича, у ҳозирча батафсил маълумотга эга эмас. Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинган бир гуруҳ шахсларни қўлга олгани ҳақида хабар берилганди. Қўлга…

Батафсил...

Қирғизистонда оғир жиноятларда гумонланувчи шахс милицияни кишанлаб, қамоқдан қочиб кетди

5 июнга ўтар кечаси Иссиқ-Ота тумани ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан Қушубек Собиров қочиб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. ИИВ маълумотларига кўра, Қушубек Собиров милиция ходимини кишанлаб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан қочишга муваффақ бўлган. “Гумонланувчи ўзининг соғлиғи, юрак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилиб, навбатчи милиционердан дори олиб келишни сўраган. Милиция сержанти камерани очиб, тергов қилинаётган шахсни алоҳида хонага олиб кирганда,…

Батафсил...

«Миллий хавфсизлик» Бишкекда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахсларни оммавий ҳибсга олди

Бишкекда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахслар оммавий ҳибсга олинди. Озодлик Радиосининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари аллақачон 10 га яқин одамни ҳибсга олган. Махсус хизмат ҳозирча рейд ҳақида расман изоҳ бермади. Аввалроқ Интернетда махсус кучлар хонадонга шошилинч равишда кириб келгани тасвирланган видеолар пайдо бўлган эди. Бошқа бир видеода улар машинани тўхтатиб, бир…

Батафсил...

Айтсам тилим… Қирғизистонда ўзбек миллий-маданий марказининг кераги борми?

Марказларнинг сони ортган сайин уларнинг обрўси ва ишининг сифати тушиб бормоқда. Яқинда Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Республика Ўзбек миллий-маданий марказининг қурултойи ҳақида ўзбек тилида чиқадиган икки сайтдан бошқа ҳеч бир оммавий ахборот воситаларида хабар берилмади. Икки мақоладан ташқари баъзи қурултой қатнашувчилари ижтимоий тармоқларда тадбирдан суратлар ва қисқа матн жойлаштирилди. У ҳам турли сабабларга кўра олиб ташланди. Ошкоралик – ишонч ва…

Батафсил...

Ҳуқуқбонлар Шарль Мишелни Чўлпонота саммитида инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирди

Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Чўлпонотада 2 июнь куни ўтадиган “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” саммитида Европа кенгаши раиси Шарль Мишелни инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирди. Бу борадаги мурожаат Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бюроси, Қирғизистондаги “Лигал просперити” жамғармаси, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан имзоланди. Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва уларни кафолатлаш Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг…

Батафсил...

Қирғизистон МХДҚ 2010 йил июнь воқеалари чоғида ИИВ зобитини ўлдирганликда гумонланган икки киши ушланганини билдирди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 2010 йил июнь воқеалари чоғида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида Ички ишлар вазирлиги ходимини ўлдирганликда гумонланаётган икки нафар шахсни қўлга олишган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати МХДҚ матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Махсус хизмат хабарномасида қўлга олинганлар “Жалолобод вилоятидаги оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этган”и, бироқ 2011 йилда уларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлинмагани билдирилган.…

Батафсил...

Қирғизистонда Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг учрашуви бошланди

Чўлпон-Отада Европа Иттифоқи – Марказий Осиё саммити доирасида Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг икки томонлама учрашуви бошланди. Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмоннинг қайси маалаларни муҳокама қилиши ҳақида ҳозирча хабар берилмаган. Қирғизистон Республикаси президенти матбуот котибининг хабар беришича, учрашув якунлари бўйича батафсил маълумотлар берилади. Иккинчи саммит кун тартибига Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари…

Батафсил...

Россия ТИВ Қирғизистонда давлат тили тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилинишига муносабат билдирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова «Қирғизистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг учинчи ўқишда қабул қилинишига изоҳ берди. Захарованинг изоҳи Россия ТИВ расмий сайтида чоп этилган. ТИВ вакилининг сўзларига кўра, ҳужжат ҳозирги кўринишида давлат тилини билмайдиган фуқаролар учун “маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради”. 31 май куни Қирғизистон Республикаси парламенти “Давлат тили тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилди. Россия Қирғизистон…

Батафсил...

Байден йиқилиб тушди. Оқ Уй “президентнинг аҳволи яхши” эканини билдирди

АҚШ президенти Жо Байден 1 июнь куни Колорадо штатида ҳарбий ҳаво кучлари академиялари битирувчиларига дипломларни топшириш маросимида иштирок этди. Байден саҳнага чиқаётганида қоқилиб йиқилди. 80 ёшли сиёсатчига тансоқчилардан икки нафари ўрнидан туришга кўмаклашди. Бу воқеа тадбир иштирокчилари орасида бир оз хавотир пайдо қилди. Ўрнидан турган Байден қоқилган жойига ишорат қилди. Оқ Уйнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Бен Лаболт твиттер…

Батафсил...

Қирғизистон нефть трейдерлари ассоциацияси: Июнь ойида бензин нархи ошади

Қирғизистон нефть трейдерлари уюшмасининг хабар қилишича, мамлакатда икки ой ичида бензиннинг чакана нархлари 1 литр учун 5-6 сомга ошиши кутилмоқда. Трейдерларга кўра, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб маҳаллий нефть трейдерлари ёқилғини “дизель ёқилғисининг ижобий маржиналлиги орқали салбий рентабелликни қоплаш” эвазига сотмоқда. Шунингдек, дизель ёқилғисининг чакана нархлари йил бошидан буён 4 фоизга арзонлаштирилганини қайд этилди. «2023 йилнинг январь ойидан бугунга қадар ёқилғи…

Батафсил...

Қирғизистонда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити бошланмоқда

2 июн куни Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммити старт олади. Бу Марказий Осиё минтақаси давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишелнинг иккинчи учрашувидир. Биринчиси 2022 йил 27-октабрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган. Кун тартибидан Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасида мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Асосий эътибор “GSP+“ режимидан фойдаланган ҳолда ўзаро…

Батафсил...

МХДҚ: Қирғизистонда сохта Шенген визасини тайёрлаганлар аниқланди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) сохта Шенген визасини тайёрлаб сотган халқаро канал аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди. “Сохта Шенген визаси асосида Қирғизистон орқали Европага транзит уюштириб юрган асосий ташкилотчилар топилди. Ноқонуний миграция канали ташкилотчилари хатти-ҳаракати туфайли жабрланган қирқдан зиёд хорижлик фуқаро аниқланди”, дея иқтибос келтирган Озодликнинг қирғиз хизмати қўмита хабарномасидан. МХДҚ айни пайтда сохта ҳужжат тайёрлашга алоқадор шахслар аниқланаётганини маълум қилган. Хабарномада…

Батафсил...

Жанар Акаев Конституциявий суд раҳбарини лавозимидан озод этишни таклиф қилди

Жогорку Кенешнинг 1 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида депутат Жанар Акаев Конституциявий суднинг парламент рухсатисиз унинг аъзоларига нисбатан жиноий иш қўзғатиш ҳақидаги қарорини танқид қилди. Унга кўра, энди депутатлар регламентга ўзгартиришлар киритиши керак. Бундан ташқари, Акаев Конституциявий суд раҳбари Эмил Осконбаевни ишдан бўшатишни таклиф қилган. «Конституцияда депутатлар баёнотлари учун таъқиб қилиниши мумкин эмаслиги белгиланган. […] Афтидан, энди парламент минбаридан чорвачиликдан…

Батафсил...
1 2 3