Қирғизистонда Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг учрашуви бошланди

Чўлпон-Отада Европа Иттифоқи – Марказий Осиё саммити доирасида Қирғизистон ва Тожикистон президентларининг икки томонлама учрашуви бошланди.

Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмоннинг қайси маалаларни муҳокама қилиши ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

Қирғизистон Республикаси президенти матбуот котибининг хабар беришича, учрашув якунлари бўйича батафсил маълумотлар берилади.

Иккинчи саммит кун тартибига Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари киритилган.

Асосий эътибор “GSP+“ режимидан фойдаланган ҳолда ўзаро савдони йўлга қўйиш, қулай шарт-шароитлар яратиш ва инвестиция ва инновацион лойиҳаларни илгари суриш, яшил энергияни жорий этиш, Транскаспий халқаро транспорт коридори салоҳиятини очиш, экология, туризм, маданият, рақамли уланиш соҳасидаги ҳамкорликка ва бошқа йўналишларга қаратилади.

Саммит доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган. Бу минтақа давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишелнинг иккинчи учрашувидир. Биринчиси 2022 йил 27-октабрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган.

Шу билан бирга, бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Европа Иттифоқи раҳбарини Марказий Осиё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари бузилишига эътибор қаратишни ва Европа Иттифоқининг иттифоқ билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш шарти сифатида минтақа мамлакатларидан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича аниқ чоралар кўришни талаб қилишни сўрамоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ