Қирғизистон нефть трейдерлари ассоциацияси: Июнь ойида бензин нархи ошади

Қирғизистон нефть трейдерлари уюшмасининг хабар қилишича, мамлакатда икки ой ичида бензиннинг чакана нархлари 1 литр учун 5-6 сомга ошиши кутилмоқда.

Трейдерларга кўра, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб маҳаллий нефть трейдерлари ёқилғини “дизель ёқилғисининг ижобий маржиналлиги орқали салбий рентабелликни қоплаш” эвазига сотмоқда. Шунингдек, дизель ёқилғисининг чакана нархлари йил бошидан буён 4 фоизга арзонлаштирилганини қайд этилди.

«2023 йилнинг январь ойидан бугунга қадар ёқилғи бозорининг асосий иштирокчилари станцияларда ёқилғи-мойлаш материаллари нархини бензинга 1 литри учун 7-8 сом ёки 13 фоизга пасайтирди”, — дейди нефть трейдерлари.

Уларга кўра, бугунги кунда маҳаллий нефть трейдерлари икки ой ичида бензин гуруҳи учун чакана нархларни 5-6 сўмгача босқичма-босқич оширишга мажбур. Шу билан бирга, нефть трейдерлари нархлар ўсишини юмшатиш ва кескин ўзгаришларга йўл қўймаслик сиёсатини давом эттириш ниятида.

1 июнь ҳолатига кўра, Бишкекдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида энг машҳур АИ-92 маркали бензин 1 литри ўртача 54-55 сомдан сотилмоқда.

Қирғизистонда сўнгги икки йил ичида ёқилғи нархи деярли икки баробарга ошган. Қирғизистон нефть маҳсулотларининг 95 фоизини Россиядан импорт қилади. Қирғизистоннинг ёқилғи-мойлаш материалларига йиллик талаби 1,3-1,5 миллион тоннани ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ