Қирғизистонда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити бошланмоқда

2 июн куни Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммити старт олади. Бу Марказий Осиё минтақаси давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишелнинг иккинчи учрашувидир. Биринчиси 2022 йил 27-октабрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган.

Кун тартибидан Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасида мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Асосий эътибор “GSP+“ режимидан фойдаланган ҳолда ўзаро савдони йўлга қўйиш, қулай шарт-шароитлар яратиш ва инвестиция ва инновацион лойиҳаларни илгари суриш, яшил энергияни жорий этиш, Транскаспий халқаро транспорт коридори салоҳиятини очиш, экология, туризм, маданият, рақамли уланиш соҳасидаги ҳамкорликка ва бошқа йўналишларга қаратилади.

Саммит доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.

Шу билан бирга, бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Европа Иттифоқи раҳбарини Марказий Осиё мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари бузилишига эътибор қаратишни ва Европа Иттифоқининг иттифоқ билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш шарти сифатида минтақа мамлакатларидан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича аниқ чоралар кўришни талаб қилишни сўрамоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ