«Миллий хавфсизлик» Бишкекда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахсларни оммавий ҳибсга олди

Бишкекда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахслар оммавий ҳибсга олинди.

Озодлик Радиосининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари аллақачон 10 га яқин одамни ҳибсга олган.

Махсус хизмат ҳозирча рейд ҳақида расман изоҳ бермади.

Аввалроқ Интернетда махсус кучлар хонадонга шошилинч равишда кириб келгани тасвирланган видеолар пайдо бўлган эди. Бошқа бир видеода улар машинани тўхтатиб, бир одамнинг қўлига кишан солишгани тасвирланган. Ҳозирча видеонинг ҳақиқийлигини текширишнинг имкони йўқ.

Операция чоғида кимлар ҳибсга олингани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ