Матбуот хизматининг қайд этишича, 5 киши очлик эълон қилишда давом этмоқда. Булар Али Шабдан, Ақилбек Айтбоев, Марат Баязов, Айбек Бузурманқулов ва Атай Бейшенбек. Жазони ижро этиш хизмати (ЖИЭХ) маълумотларига кўра, очлик эълон қилганлар Атай Бейшенбекни интизомий камерадан озод қилишни, Равшан Жеенбеков ва Илгиз Шаменовни эса аввалроқ бўлган камерага қайтаришни талаб қилишган. «Очлик эълон қилганларнинг аҳволи яхши. Уларнинг шикоятлари йўқ, улар…
Батафсил...Oy: May 2023
Қирғиз-ўзбек чегарасида 4 нафар ҳарбий қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг “Қайтпас” ва “Ўтукчу” назорат-ўтказиш пунктларида 16 май куни тинтувлар ўтказилиб, ҳарбий хизматчилар қўлга олинди. Қўмита матбуот хизматига кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг 337-моддаси “Хизмат ваколатини суистеъмол қилиш” бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтувлар ўтказилиб, ҳарбийлар қўлга олинган. Топилган банкноталар олдиндан “пора” белгиси билан белгиланган. “Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг “Қайтпас” ва “Ўтукчи” назорат-ўтказиш пунктлари ҳарбий…
Батафсил...Талабалар Асқар Акаевнинг маърузаларини бекор қилишни талаб қилмоқда
Исхоқ Раззоқов номидаги Қирғизистон давлат техника университети талабалари собиқ президент Асқар Ақаевнинг маъруза ўқишига қарши эканликларини айтишди. Улар университет ректорига мурожаат юборишди. «Мен ва бизнинг авлодимиз учун Асқар Акаев коррупция, ўғирлик, вайронагарчилик ва хиёнат тимсоли», деб ёзади талаба Элхан Алибоев ўз мурожаатида. Унинг фикрича, “унинг келажакни ўғирлаган ёш авлодга маъруза ўқиш истаги” кулгилидир. Мурожаат муаллифларидан бири барча талабаларни Асқар Акаев…
Батафсил...Россия сайтида Қирғизистон фуқаролигини олиш бериш бўйича хизмат таклифи пайдо бўлди
Бишкекда ўтган парламент мажлисида депутат Гуля Қожоқулова Россиядаги Avito.ru эълонлар сайтида Қирғизистон паспорти бемалол сотилаётгани ҳақида билдирган. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, депутат Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини бу борада чора кўришга чақирган. “Бу бемаънилик. Бу Қирғизистон фуқаролиги сотилаётганини англатади. Бизнинг махсус хизматларимиз қаёқда? Рақамли ривожланиш вазирлиги нима билан шуғулланяпти? Паспортларимиз сотилаётгани туфайли тез-тез можаро чиқиб турарди. Энди бу тижоратга ҳам…
Батафсил...Жапаров Хитойдаги саммитда Тожикистон билан чегара масаласига тўхталди
Президент Садир Жапаров 19 май куни Хитойнинг Циан шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” саммитидаги нутқида Қирғизистон мустақилликка эришганидан бери қўшни давлатлар билан чегара муаммоларини ҳал қилишга конструктив ёндашаётганини таъкидлади. “Биз Хитой Халқ Республикаси ва Қозоғистон Республикаси билан биргаликда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишни муваффақиятли якунладик. Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликда қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилиш ишлари муваффақиятли якунланди. Ҳозир…
Батафсил...Сианда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича навбатдаги ҳужжат имзоланди
Сианда ўтаётган “Марказий Осиё-Хитой саммити доирасида Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасига оид уч томонлама ҳужжат қабул қилинди. Расман билдирилишича, ҳужжат Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ва Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси томонидан имзоланган. Ҳужжатга асосан, томонлар қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашга келишиб олди. 2022 йил 14 сентябрда…
Батафсил...Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Елена Калашникова қўлга олинди
Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Елена Калашникова ва вице-президент Александр Валитов қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди. Маълум қилинишича, махсус хизматлар мақсадларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларнинг “кенг кўламда исроф қилингани”, уларнинг мақсадсиз сарфлангани, жамғарма раҳбариятининг асоссиз юқори маошлари ва объектларни ошириб юборилган маблағлар билан қуриш ҳолатлари аниқланган. “Ҳодиса юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг…
Батафсил...Депутат Қирғизистон паспортлари Россияда сотилаётганини айтди
Жогорку Кенеш депутати Гуля Кожоқулова Қирғизистон паспорти Россиядаги avito.ru реклама сайтида очиқ сотилаётганини айтди. Халқ депутати 18 май куни парламент йиғилишида бу масалани кўтариб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини чора кўришга чақирди. “Бу сафсата. Қирғизистон фуқаролиги гўёки бемалол сотилаяпти. Махсус хизматимиз қаерда? Рақамли ривожланиш вазирлиги нима қилмоқда? Паспортларимиз турли жойларда сотилмоқда, бу эса кўплаб жанжалларга сабаб бўлмоқда. Энди паспорт тижорат мақсадида…
Батафсил...Бишкекда Россия паспорти илинжида Украина урушига борган қирғизистонлик 10 йилга қамалди
Бишкекдаги Биринчи май туман суди Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганликда айбланган қирғизистонликни 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, ҳукм матни суд ҳужжатлари ва мажлислари сайтида чоп этилган. Ҳужжатда қайд этилишича, Отбоши туманида туғилган 31 ёшли йигит Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси (“Ёлланиш”) 2-қисмида кўзда тутилган “Давлат ҳокимиятининг тегишли идоралари рухсатисиз моддий манфаат топиш мақсадида бошқа…
Батафсил...Қирғизистонда янги Омбудсман сайланди
Жогорку Кенешнинг 17 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Омбудсман лавозимига номзодлар сайлови бўлиб ўтди, унда Жамила Жаманбаева энг кўп овоз олди. Жаманбаевани 48 депутат қўллаб-қувватлаган. Овозга қўйишда иштирок этган яна бир номзод Бахит Рисбековни 20 депутат қўллаб-қувватлаган. Бироқ, депутат Гуля Қўжўқулованинг таъкидлашича, Омбудсман тўғрисидаги қонунга кўра, номзод омбудсман лавозимига сайланиши учун 50 та овоз йиғиши керак. Жогорку Кенеш вице-спикери Нурбек…
Батафсил...Дмитриевкада террорчиликда гумон қилинган шахс отиб ўлдирилди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 17 май куни Чуйнинг Иссиқ-Ота тумани Дмитриевка қишлоғида террорчиликда гумон қилинган қуролланган шахс ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Муассаса матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлик ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлинмалари ходимлари томонидан террорчиликда гумон қилинган шахсни қўлга олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Қўлга олиш чоғида гумонланувчи қуролли қаршилик кўрсатган. Воқеа жойига Ички ишлар вазирлиги ва Миллий…
Батафсил...Россияда Ислом Каримовнинг ўғли қўлга олинди
Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб қўлга олинган. “Известия” нашри хабарига кўра, ҳодиса Подмосковний хиёбони яқинидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Қайд этилишича, Пётр Каримов хотини Юлия Сметанкина билан жанжаллашиш чоғида унга бир неча марта мушт туширган. Жанжал ортидан қўшнилар полиция чақиришган. Полиция ходимлари иккинчи марта келганларида “муштумзўр”ни тутиб кетишган. Россия ОАВ айни…
Батафсил...Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев ишдан олинди
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев вазифасидан озод қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, бу қарорга ЎМИ Ички назорат комиссиясининг 16 май куни ўтказилган йиғилишида келинган. Мазкур йиғилишда эл орасида “Шукрулло домла” номи билан танилган имомнинг ижтимоий тармоқлардаги эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари муҳокама қилинган. “Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф…
Батафсил...ЕТТБ: Қирғизистон, Ўзбекистон иқтисодиёти 2023-2024 йилларда 7 фоиздан ўсиши мумкин
Европа тикланиш ва тараққиёт банки кутилмаларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг ўсиши 2023 йилда 5,2 фоиз, 2024 йилда эса 5,4 фоизни ташкил этади. Юқори фоиз ставкалари, инфляция ва маҳсулот нархларининг ошиши узоқ муддатли истиқболда минтақавий ўсишга салбий таъсир қилиши мумкин. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) прогнозларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иқтисоди 2023…
Батафсил...Садир Жапаров “Хитой-Марказий Осиё” саммитида доирасида Хитойга давлат ташрифи билан боради
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитойга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, ташриф 18-20 май кунлари бўлиб ўтади. Жапаров давлат ташрифи давомида ХХР раиси Си Жинпин билан икки томонлама музокаралар, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян, Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши миллий қўмитаси раиси Ван Хуннинг ва бошқа расмий ҳамда ишбилармон доиралар билан учрашувлар…
Батафсил...Қирғизистонда молиявий пирамида рекламаси учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров молиявий пирамидалар рекламаси учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган қонунни имзолади. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати президент матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Қирғизистон Жиноят кодексида молиявий пирамида ташкил этганлик учун жавобгарликка тортилишга оид меъёр аввал ҳам бўлган, бироқ у ерда реклама учун жазо чораси кўзда тутилмаган эди. Эндиликда ЖКнинг 221-моддасига молиявий пирамидани ОАВ ва интернетда оммага…
Батафсил...Қирғизистонда тўрт нафар солиқ ходими товарларнинг ноқонуний айланишида гумонланиб қўлга олинди
15 май куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ёқилғи-мойлаш материалларини мажбурий солиқ тўловларисиз олиб кириш ва сотиш схемаси ошкор этилганини маълум қилди. Қўмита маълумотларига кўра, бу ҳолат Давлат солиқ хизмати назорати остида содир бўлганини айтди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, солиқ хизматининг тўрт нафар ходими қўлга олинган. Қўлга олинган мулозимлар ДСҚнинг ЕОИИ савдоси доирасида ҳисобга олинмаган товарлар билан ишлаш бошқармаси…
Батафсил...28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади
Якшанба куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида номзодларнинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмади. Айни вақтга келиб сайлов бюллетенларининг 100 фоизи ҳисоблаб бўлинган. Эндиликда ғолиб 28 май куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда аниқланади. Туркияда президентлик ва парламент учун ўтказилган сайловлар тарихий деб аталмоқда, чунки Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 20 йиллик бошқарувидан кейин…
Батафсил...Собиқ депутат Жеенчороев омбудсман лавозимига номзод бўлишдан бош тортди
Бывший депутат Жогорку Кенеша Мирлан Жеенчороев отказался быть кандидатом на должность омбудсмена КР. Об этом «Азаттыку» сообщил лидер фракции ЖК «Альянс» Жанарбек Акаев. Собиқ депутат Мирлан Жеенчороев Омбудсман лавозимига номзод бўлишдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, у бошқа лойиҳалар ва партия фаолияти билан банд бўлгани муносабати билан шундай қарорга келган. Аввалроқ, Жеенчороев номзоди парламентдаги “Альянс”, “Интимак” фракциялари ва “Элдик” депутатлар…
Батафсил...Ўшда кўп сондаги қурол – яроқлар топилди
Милиция Ўш шаҳрида қўлга олинган жиноий гуруҳ аъзоларидан кўп миқдорда қурол-яроғ топилганини маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, икки кун аввал Қорасув туманида пул айирбошлаш шохобчасини тўнаб, автомобилга ўқ узган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган. Ҳар икки жиноят катта миқдорда пул олиш мақсадида содир этилган. Милиция қўлга олинганлар орасида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги, гумонланувчиларнинг яшаш жойини кўздан кечириш чоғида…
Батафсил...