Талабалар Асқар Акаевнинг маърузаларини бекор қилишни талаб қилмоқда

Исхоқ Раззоқов номидаги Қирғизистон давлат техника университети талабалари собиқ президент Асқар Ақаевнинг маъруза ўқишига қарши эканликларини айтишди.

Улар университет ректорига мурожаат юборишди.

«Мен ва бизнинг авлодимиз учун Асқар Акаев коррупция, ўғирлик, вайронагарчилик ва хиёнат тимсоли», деб ёзади талаба Элхан Алибоев ўз мурожаатида.

Унинг фикрича, “унинг келажакни ўғирлаган ёш авлодга маъруза ўқиш истаги” кулгилидир.

Мурожаат муаллифларидан бири барча талабаларни Асқар Акаев маърузаларини бойкот қилишга чақирган.

Аввалроқ Қирғизистон Республикасининг ҳокимиятдан ағдарилган биринчи президенти рафиқаси Майрам Акаева билан Бишкекка етиб келгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ президент Асқар Акаев пойтахтга бир неча бор учиб келган. Мамлакатга ташрифи чоғида у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроққа тутилган. Иккинчи марта у Қумтор иши бўйича махсус хизматлар томонидан сўроқ қилинган. Собиқ президент Асқар Акаевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ