8 ой ичида 385 киши йўл-транспорт ҳодисаларида вафот этди

Сўнгги 8 ой ичида 3474 йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, уларда 385 киши ҳалок бўлди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга паст. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг маълумотиган асосланиб, ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, бахтсиз ҳодисаларнинг 78 фоизи ҳайдовчилар айби билан содир этилган. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мамлакатда автомобиллар сони кўпайгани айтилмоқда. Бугунги кунга қадар мамлакатда…

Батафсил...

207 та дарслик 4 та тилда электрон форматга ўтказилди

Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги «Янги китоб» маркази мактаб ўқувчилари учун тўртта тилда (қирғиз, рус, ўзбек, тожик) 207 та китобни электрон шаклга ўтказди. Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, китоблар http://kitep.edu.gov.kg электрон кутубхонасида мавжуд. Бундан ташқари, қисқа вақт ичида IT-штаб билан ҳамкорликда https://oku.edu.gov.kg ўқув порталига қирғиз ва рус тилларида 500 дан ортиқ телевизион дарслар юкланди.

Батафсил...

Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 34 минг дона Қуръон китоби келди

Бугун, 11 сентябр куни Саудия Арабистони Қироллигининг Мадина шаҳридан саҳоватли инсонлар номидан Қирғизистон мусулмонлари диний идорасига 16 тонна Қуръон келди. Ушбу китоблар муфтиятнинг 9 маҳкамасига тарқатилади. Қуръоннинг умумий сони 34000 нусхани ташкил этади. Китоблар диний мактабларга ва мамлакатдаги ҳар бир масжидга тарқатилади. Қирғизистонга Қуръон олиб келгани учун Муфтий Мақсатбек Тўқтўмушев бир қатор давлат идоралари ва ватандошларга муфтият номидан миннатдорчилик билдирди.…

Батафсил...

COVID-19: 11 сентабрда тожливируснинг 77 та янги ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда 11 сентабрь куни тожливируснинг 77 та янги ҳолати қайд этилди. Бишкек – 17 ҳолат, Ўш шаҳри – 3, Чуй вилояти – 5, Ўш вилояти – 9 та, Талас вилояти – 1, Норин вилояти – 1, Иссиқкўл вилояти – 9, Жалолобод вилояти – 13, Боткен вилояти – 19 та ҳолат қацд қилинган. Мамлакатда COVID-19 касаллиги билан қайд қилинганларнинг умумий сони…

Батафсил...

Жалолобод шаҳридаги аёллар мадрасаси ёниб кетди

Жалолобод шаҳридаги аёллар мадрасасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Ҳодиса Пугачев кўчасида содир бўлган. Натижада мадрасанинг 18 квадрат метр томи ва 12 квадрат метр айвони ёниб кетди. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Батафсил...

«Вефанинг» 500 га яқин ижарачиси ва 1000га яқин ходим ишсиз қолиш хавфи остида

Бишкек шаҳридаги «Вефа» бизнес марказининг эгаси «Аруу Жилдиз» Масулияти чекланган жамияти ва Туркиянинг «Ўзгун Иншаат Таахют ве Тижарет»  акциадорлик жамияти ўртасидаги суд жараёни ҳали ҳам давом этмоқда. Шу кунгача «Аруу Жилдиз» МЧЖнинг раҳбари адолат учун Президентга мурожаат қилган эди. Бироқ, Туркия томони шу пайтгача ўз фикрини ўзгартирмай келмоқда. Натижада савдо марказининг 500 га яқин ижарачиси ишсиз қолиш хавфи остида қолмоқда.…

Батафсил...

Ўш шаҳрининг чиқиш қисмида айланма йўл қурилади

Ўшнинг чиқиш қисмида айланма йўл қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Сўўронбай Жээнбеков 10-сентабрь куни Бишкек-Ўш автомобил йўлининг бир қисмини реконструксия қилиш лойиҳаси билан танишиш чоғида маълум қилди. Транспорт ва йўллар вазири Жанат Бейшеновнинг сўзларига кўра, Бишкек-Ўш трассасида тирбандликни камайтириш учун шаҳарнинг чиқиш қисмида айланма йўл қурилади. Мутахассислар томонидан Ўшга тўғридан-тўғри кириш йўлини қуриш учун иккита фойдали вариантни ишлаб чиқиб, ушбу…

Батафсил...

Қозоғистон ва Ўзбекистонга тикланган мунтазам рейслар санаси айтилди

Қирғизистон ҳукумати қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистонга рейсларни шу ойда тиклашни режалаштирмоқда, дея хабар беради республика штаби. 14 сентябрдан Тошкент – Бишкек – Тошкент, 17 сентябрдан – Олмаота – Бишкек – Олмаота мунтазам рейсларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. «Авиакомпаниялар ушбу йўналишларда чипталарни сотишни бошладилар. Тошкентга рейслар ҳафтасига бир марта ва Олмаотага ҳафтасига икки марта амалга оширилади, уларнинг сони кейинчалик оширилади»,…

Батафсил...

Аравонда икки қаватли хатибиёт қурилмоқда

Ўш вилояти Аравон тумани марказий масжиди олдида янги диний бино (хатибиёт) қурилмоқда. Қурилиш ишлари фаолияти билан вилоят қозиси Самидин қори Атабаев қозият ходимлари ва туманнинг бош имом-хатиблари билан биргаликда танишиб чиқдилар. Хатибиёт 2 қаватли 6 хонадан иборат. Шунингдек, 1 та катта ертўласи ҳам мавжуд. Ушбу ташаббусни Аравон тумани бош имом хатиби Алибек ҳожи Жусупов кўтарган ва бугунги кунда қурилиш ишлари…

Батафсил...

Ўшдаги қирғиз-ўзбек қўшма корхонаси кир ювиш машиналарини экспорт қилади

Қора-Сув туманининг Андижон қишлоғида маиший техника ишлаб чиқарадиган қирғиз-ўзбек қўшма корхонаси «Артель электроникс» ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Бугун, 10 сентябр куни Президент Сўўрўнбай Жээнбеков Ўш вилоятига ташрифи чоғида корхона фаолияти билан танишди. Ушбу корхона 2022 йилда газ плиталарини, 2023 йилдан эса телевизор ва музлатгичларни ишлаб чиқариш режалаштирмоқда.  «Бугунги кунда корхона 105…

Батафсил...

Қирғизистон ва Тожикистон яқин орада чегара муаммосини ҳал қилишади

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Москвада тожик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди. Эслатиб ўтамиз, Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, улар трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва провокацияларни назорат қилиш зарурлигини таъкидладилар. «Томонлар тожливирус сабабли қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат вакилларидан…

Батафсил...

Қирғизистон-Қувайт мунтазам рейслари тикланди

Бугун, 10 сентябрь куни Қирғизистон ва Қувайт ўртасида авиарейслар тикланди. Фуқаровий авиация агентлигининг хабар беришича, бугун Кувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси Бишкек – Ал Кувайт йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни бошлади. Ушбу йўналиш ҳафтада бир марта – пайшанба кунлари амалга оширилади.

Батафсил...

Ўш халқаро аэропорти катта маблағ эвазига таъмирланади. Тендер эълон қилинди

Ўш халқаро аэропорти 44 миллион сомдан ортиқ маблағ эвазига таъмирланади. Бу ҳақда маълумот Давлат харидлари порталида пайдо бўлди. Унга кўра, «Манас» халқаро аэропорти» ОАЖ 44 миллион 158 минг сомлик танлов эълон қилди. Ушбу ҳаражатга Ўш халқаро аэропортининг ёритиш тизими ва алоқа ускуналари янгиланади ва учиш-қўниш йўлаги қурилади.

Батафсил...

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиарейслар тикланади

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро авиарейслар тикланади, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Унга кўра, кеча, 9 сентябр куни Москвада Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан икки томонлама учрашув ўтказди. Айдарбеков тожливирусга қарши биргаликда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар муваффақиятли ўтганини таъкидлаб, қирғизистонликларни ватанга қайтаришда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди. Томонлар, шунингдек,…

Батафсил...

COVID-19: Касалхоналарда 500 дан ортиқ бемор даволанмоқда

Ўтган сутка давомида Қирғизистонда COVID-19нинг 71 янги ҳолати қайд этилди. Улар: – Бишкек шаҳрида – 15 ҳолат; —Ўш – 1; —Чуй вилояти – 4; —Ўш вилояти – 5; —Талас вилояти – 4; – Иссиқкўл вилояти – 8; —Жалол-Обод вилояти – 15; – Боткен вилоятида – 19 та ҳолат қайд қилинган. Тожливирусни юқтирганлар сони 44 минг 684 кишига етди. Айни пайтда…

Батафсил...

Қирғизистон фуқароларининг Россияга кириш имкониятлари кўриб чиқилди

9 сентябр куни Москвада Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди. Томонлар икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозларни тиклаш, Қирғизистон фуқароларининг Россияга киришига рухсат бериш масаласини муҳокама қилдилар. Хусусан, Россияда таҳсил олаётган қирғизистонлик талабаларининг мамлакатга кириш имконияти кўриб чиқилди. Чингиз Айдарбеков, шунингдек, пандемия пайтида Қирғизистонга кўрсатган ёрдами учун Россияга миннатдорчилик билдирди.

Батафсил...

Бишкекдан Боткен ва Жалолободга авиарейслар тикланади

Фуқаровий авиация департаментининг хабар беришича, 15 сентябрдан бошлаб Бишкек-Боткен йўналишидаги парвозлар тикланади. Шунингдек Бишкек-Жалолобод йўналиши бўйича авиақатновлар эса 18-сентабрдан тикланади. Авиарейсларни ТезЖет авиакомпанияси амалга оширади. Дастлабки маълумотларга кўра, Боткен ва Жалолободга рейслар ҳафтада бир марта ташкил этилади. Тожливирус пандемияси туфайли Қирғизистон 20 мартдан бери ўз чегараларини чет элликлар учун ёпиб қўйди. Халқаро ва маҳаллий рейслар тўхтатилди. 8 июндан бошлаб ички…

Батафсил...

Қирғизистон яна иккита мамлакатга авиақатновларни тиклади

Жорий йилнинг 20 сентябридан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам парвозларни  тикланиши тўғрисидаги маълумотлар Фуқаровий авиация агентлигининг сайтида эълон қилинди. Тошкент-Бишкек-Тошкент рейси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ҳафтада бир марта душанба куни амалга оширилади. Бундан ташқари, агентлик 10 сентябрдан бошлаб Қувайт ҳукумати Қирғизистонга авақатновларни тиклашини маълум қилганини ёзмоқда. Jazeera Airways авиакомпанияси ҳар пайшанба куни Бишкек-Ал-Кувайт йўналиши бўйича парвозларни амалга оширади. Аввалроқ,…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус қайд этилганлар сони 44 613 нафарга етди

Қирғизистонда бир сутка ичида COVID-19  касаллигидан бир бемор вафот этди. Ушбу бемор Талас вилоятида қайд қилинган. Тожлирусдан ўлганларнинг умумий сони 1063 кишига етди. 9 сентябрь ҳолатига кўра  COVID-19дан  87 та янги  ҳолат қайд этилди. Мамлакатда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 44613 тага етди. Айни пайтда 535 бемор касалхоналарда даволанмоқда,  2373 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Сўнгги кун ичида 178 киши касалликдан…

Батафсил...

Ҳукумат гриппга қарши 221 млн сомлик вакцина сотиб олади

Гриппга қарши вакцина сотиб олиш учун 221,5 млн сом (2,8 млн долларга яқин) ажратилди. Бу ҳақда бош вазир Қубатбек Бўрўнов 8 сентябр куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу маблағларга 700 минг доза вакцина сотиб олинади, илк вакциналарнинг 15 сентябрда келиши кутилмоқда. «Биринчи навбатда болалар, ўқитувчилар, аҳолининг муҳтож қисми ва шифокорлар вакцинация қилинади. Хусусий клиникаларда вакцинани пуллик асосда…

Батафсил...
1 … 4 5 6 7 8 9