Қирғизистон яна иккита мамлакатга авиақатновларни тиклади

Жорий йилнинг 20 сентябридан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мунтазам парвозларни  тикланиши тўғрисидаги маълумотлар Фуқаровий авиация агентлигининг сайтида эълон қилинди.

Тошкент-Бишкек-Тошкент рейси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ҳафтада бир марта душанба куни амалга оширилади.

Бундан ташқари, агентлик 10 сентябрдан бошлаб Қувайт ҳукумати Қирғизистонга авақатновларни тиклашини маълум қилганини ёзмоқда. Jazeera Airways авиакомпанияси ҳар пайшанба куни Бишкек-Ал-Кувайт йўналиши бўйича парвозларни амалга оширади.

Аввалроқ, Қирғизистон Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан мунтазам рейсларни тиклаган эди. Бу пандемиядан кейин ҳаво алоқаларини очган биринчи мамлакатлар бўлиб қолди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ