Қирғизистон ҳукумати қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистонга рейсларни шу ойда тиклашни режалаштирмоқда, дея хабар беради республика штаби.
14 сентябрдан Тошкент – Бишкек – Тошкент, 17 сентябрдан – Олмаота – Бишкек – Олмаота мунтазам рейсларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
«Авиакомпаниялар ушбу йўналишларда чипталарни сотишни бошладилар. Тошкентга рейслар ҳафтасига бир марта ва Олмаотага ҳафтасига икки марта амалга оширилади, уларнинг сони кейинчалик оширилади», – дейилади хабарда.
Тожливирус пандемияси сабабли ушбу мамлакатлар билан алоқа тўхтатилган эди. 7 августдан ҳукумат Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан мунтазам парвозларни тиклаган.