Қирғизистон фуқароларининг Россияга кириш имкониятлари кўриб чиқилди

9 сентябр куни Москвада Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди.

Томонлар икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозларни тиклаш, Қирғизистон фуқароларининг Россияга киришига рухсат бериш масаласини муҳокама қилдилар. Хусусан, Россияда таҳсил олаётган қирғизистонлик талабаларининг мамлакатга кириш имконияти кўриб чиқилди.

Чингиз Айдарбеков, шунингдек, пандемия пайтида Қирғизистонга кўрсатган ёрдами учун Россияга миннатдорчилик билдирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ