Қирғизистон ва Тожикистон яқин орада чегара муаммосини ҳал қилишади

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Москвада тожик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, улар трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш ва провокацияларни назорат қилиш зарурлигини таъкидладилар.

«Томонлар тожливирус сабабли қирғиз-тожик чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг музокаралари кечикканидан афсусланишди ва яқин вақт ичида учрашув ўтказиш зарурлигини таъкидладилар», дейилади хабарда.

Шунингдек, вазирлар минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ