COVID-19: 11 сентабрда тожливируснинг 77 та янги ҳолати қайд этилди

Қирғизистонда 11 сентабрь куни тожливируснинг 77 та янги ҳолати қайд этилди. Бишкек – 17 ҳолат, Ўш шаҳри – 3, Чуй вилояти – 5, Ўш вилояти – 9 та, Талас вилояти – 1, Норин вилояти – 1, Иссиқкўл вилояти – 9, Жалолобод вилояти – 13, Боткен вилояти – 19 та ҳолат қацд қилинган.

Мамлакатда COVID-19 касаллиги билан қайд қилинганларнинг умумий сони 44 761 тага етди.

Ҳозирда касалхоналарда 514 бемор даволанмоқда, 2165 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Ўтган сутка давомида тожливирусдан ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Сўнгги кун давомида 144 бемор даволанди. Тожливирусдан даволанганларнинг умумий сони 40 631 кишига етди.

Бир кун ичида 3 нафар тиббиёт ходими тожливирус билан касалланганлиги аниқланди. Шу билан бирга, 22 тиббиёт ҳодими соғайиб кетди.

COVID-19 касаллигини 3163 нафар тиббиёт ходимини юқтирган, улардан 2657 нафари даволанган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ