Қирғизистонда бир сутка ичида COVID-19 касаллигидан бир бемор вафот этди. Ушбу бемор Талас вилоятида қайд қилинган. Тожлирусдан ўлганларнинг умумий сони 1063 кишига етди.
9 сентябрь ҳолатига кўра COVID-19дан 87 та янги ҳолат қайд этилди. Мамлакатда тожливирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 44613 тага етди.
Айни пайтда 535 бемор касалхоналарда даволанмоқда, 2373 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Сўнгги кун ичида 178 киши касалликдан соғайди. Тожливирус қайд қилиниб, соғайганлар сони 40 минг 336 кишини ташкил қилмоқда.
Жалолобод вилоятида тожливирус билан касалланганлар орасида битта тиббиёт ходими қайд қилинган. Шунингдек касалхоналарда тўртта тиббиёт ҳодими ва уй карантинтинидаги 12 тиббиёт ҳодими соғайди.
COVID-19 вируси 3159 нафар тиббиёт ходимига юққан, улардан 2616 нафари даволанган.