Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида мунтазам авиарейслар тикланади

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро авиарейслар тикланади, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Унга кўра, кеча, 9 сентябр куни Москвада Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Айдарбеков тожливирусга қарши биргаликда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар муваффақиятли ўтганини таъкидлаб, қирғизистонликларни ватанга қайтаришда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Томонлар, шунингдек, Қозоғистон томони бу борада ижобий қарор қабул қилганини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги халқаро парвозларни тиклаш масаласини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, қирғиз-қозоқ чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари очилади.

Шунингдек, Халқаро ва минтақавий ҳамкорликка, шу жумладан, БМТ ва Европа Иттифоқи доирасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ