8 ой ичида 385 киши йўл-транспорт ҳодисаларида вафот этди

Сўнгги 8 ой ичида 3474 йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, уларда 385 киши ҳалок бўлди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга паст. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг маълумотиган асосланиб, ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, бахтсиз ҳодисаларнинг 78 фоизи ҳайдовчилар айби билан содир этилган. Шу билан бирга, сўнгги йилларда мамлакатда автомобиллар сони кўпайгани айтилмоқда.

Бугунги кунга қадар мамлакатда 1 миллион 348 минг 780 автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ