Бишкекдан Боткен ва Жалолободга авиарейслар тикланади

Фуқаровий авиация департаментининг хабар беришича, 15 сентябрдан бошлаб Бишкек-Боткен йўналишидаги парвозлар тикланади. Шунингдек Бишкек-Жалолобод йўналиши бўйича авиақатновлар эса 18-сентабрдан тикланади. Авиарейсларни ТезЖет авиакомпанияси амалга оширади.

Дастлабки маълумотларга кўра, Боткен ва Жалолободга рейслар ҳафтада бир марта ташкил этилади.

Тожливирус пандемияси туфайли Қирғизистон 20 мартдан бери ўз чегараларини чет элликлар учун ёпиб қўйди. Халқаро ва маҳаллий рейслар тўхтатилди.

8 июндан бошлаб ички рейслар тикланиб, Бишкек-Ўш ва Ўш-Бишкек йўналишларида парвозлар амалга оширилмоқда.

Август ойидан эса халқаро рейслар қайта тикланди. Ҳозирча самолётлар Туркия ва Бирлашган Араб Амирликларига парвоз қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ