Жалолобод вилоятида 12,5 тонна наша йўқ қилинди

6-12 июл кунлари Жалолобод вилоятида ўтказилган «Мак 2020» операцияси доирасида 4 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар аниқланди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБсидан хабар қилмоқда.

Маълумотга кўра, милиция ҳудудларда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ёввойи ўсимликларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун 105 кишидан иборат саккиз ишчи гуруҳини тузган. Натижада 3,57 гектар майдонда ўсган, умумий миқдори 12,5 тонна ёввойи наша йўқ қилинди.

Ҳозирда Жалолобод вилоятида гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш ва гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича профилактика чоралари кўрилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ