Чубақ ҳожига “Қирғизистон қаҳрамони” унвонини бериш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон Мусулмонлари диний идорасининг собиқ муфтийси, Диний уламо Чубақ ҳожи Жалиловга “Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” унвонини бериш таклифи билан Фейсбук фойдаланувчиси Исхак Эгемназаров ёзиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ташаббусни қўллаш учун жамоатчиликка маълумот қолдирган.

 “”Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони” номини бериш, миллатимизнинг (тирикларнинг) муқаддас бурчи…! Қани юртим, биргаликда ташаббусни қўллайлик! Халқ қаҳрамони бўлиш учун фақат одам бу дунёни тарк этиши керакми деб айтишингиз мумкин… Қирғиз шундай жон экан, тириклигида бирорта инсонимизни қадрига етмас эканмиз. Аттанг…негадир бу қилиғимиз қирғизнинг қонига сингиб қолгандай… Аммо, халқимизда ”Ўтганларни улуғланмагунича тириклар қадрланмайди” деган буюк файласуфларимиз бўлган эмасми… Қани бўлмаса, юртим! Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайлик!

Кечани кеча, кундузни кундуз демасдан халқ манфаати йўлида, халқимизнинг маънавий бойлигини тозалаб, диний саводхонлигини ошириб, тўғри йўлга йўналтириб, тинмасдан, самимий, билими билан тинимсиз меҳнат қилди, шижоатли ОЛИМИМИЗ УЧУН «ХАЛҚ ҚАҲРАМОНИ» нима деган гап?!

Агар биз бу юксак унвонни ҳатто уни ўтиб кетгандан кейин ҳам бера олмасак, у ҳолда бизнинг ҳолимизга вой !!! Келинг, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз, баҳам кўрамиз ва шарҳлаймиз! Ёлғиз дарахт ўрмон бўлмайди! Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлиб, ҳожи акамизнинг ётган жойи нурли бўлсин!”,-деди Эгемназаров.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ