Статистика бирлаштирилди: Бир кунда тожливирус ва зотилжамдан 1654 ҳолат қайд қилинди

Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1654 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 17-июлда тожливирусга қарши курашиш  республика штаби маълум қилди.

U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси;

U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония).

17-июль ҳолатига кўра лабораториявий тасдиқланган тожливируснинг 603 ҳолати клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган тожливирус ёки зотилжамнинг 1051 ҳолати қайд қилинди.

Бишкек шаҳри –  613;

Ўш шаҳри –  67;

Чуй вилояти — 272;

Ўш вилояти —125;

Талас вилояти —76;

Норин вилояти — 39;

Иссиқкўл вилояти — 234;

Жалолобод вилояти — 134;

Боткен вилояти — 94;

Март ойидан буён Қирғизистон бўйлаб 23 543 кишидан тожливирус билан зотилжам қайд қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ