Ўшнинг судяси зотилжам билан касалхонага тушди. Яна икки нафари изоляцияда

Ўш шаҳар ва Ўш вилоят судининг судяларидан, ҳодимларидан тожливируснинг аломатлари кузатилиб, изоляцияга олинди. Бу ҳақда шаҳар ва вилоят судининг матбуот хизмати маълум қилмоқда.

 «Ҳозирда Ўш шаҳар судининг бир судясида икки томонлама зотилжам (пневмония) деган ташҳис қўйилиб, касалхоналарнинг бирида даволанмоқда. Шунингдек Ўш вилояти судининг 1 судясидан, Ўш шаҳар судининг 1 судясидан, Ўш вилояти суди аппаратидаги 2 ҳодимдан тожливирус аломатлари кузатилиб изоляцияга олинди. Ўш вилоятининг бошқа маҳаллий судларида аҳвол қониқарли, ҳар кундаги тартибда иш олиб боришмоқда. Шунингдек суд биносига фуқароларнинг киришига чеклов қўйилиб, аппаратнинг ҳодимларининг кузатувидагина киргизилмоқда», – дейилади хабарда.

Ўқувчилар учун айрим сўзларга изоҳлар:

Изоля́ция ( французча  isolation — ажратиш, бўлиш, алоҳидалаш):беморни бошқа беморлардан ажратиб қўйиш.

Зотилжам (арабча – ﺔﺋﺮﻟا تاذ) шунингдек Пневмони́я (қадимги юнонча. πνευμονία — «нафас олиш», «ҳаво» , қад. юнонча πνεύμων — «ўпка») — ўпка яллиғланиши, ўпканинг инфекцион касаллиги, мустақил касаллик ёки бошқа касалликларнинг асорати ҳисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ