Қирғизистонга 5G технологияси киргизилмаган

Бугунги кунда 5G технологияси Қирғизистонга киргизилмаган. Бу ҳақда бугун, 8- июлда Ахборот технологиялари ва алоқа бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

 Қирғизистондаги алоқа операторлари Давлат алоқа агентлигининг рухсатисиз  5G тармоғининг мосламаларини ўрнатиб, ишлата олмайди.

Шунингдек 5G технологиясидан фойдаланиш бўйича лаборатория назорати юргизилиб, соғлиққа ҳеч қандай ҳавфи йўқлиги тасдиқланганини таъкидлаш жоиз.

Сўнги вақтларда ижтимойи тармоқлар орқали 5G технологиясининг зиёнлари шунингдек у орқали юқумли касалликлар ва бошқа касалликлар ёйилаётгани ҳақидаги маълумотлар тарқамоқда.

Юқоридагиларни ёдга олган ҳолда, янги технологиянинг зарарлари ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқаётган хабарлар ҳақиқатга зиддир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ