Ҳукумат томонидан харид қилинган кислород концентраторларининг иккинчи партияси келди

8 июл куни Бишкекка чартер рейси билан – 200 та мобиль кислород концентраторларининг иккинчси партияси олиб келинди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, яна 800 та концентратор яқин орада олиб келинади. 500та биринчи партия 5 июл куни олиб келинди.

«Кислород концентраторлари зудлик билан тожливирус ва зотилжамга чалинган беморлар даволанаётган республикадаги тиббиёт муссасалари ўртасида тақсимланади», – дея таъкидланади ҳукумат хабарида.

Жиҳозлар ўтган ҳафта бош вазир Қубатбек Боронов қарорига биноан ажратилган 50 млн сом (643 минг доллардан кўпроқ)га сотиб олинди.

Сўнгги бир кунда Қирғизистонда 345 кишининг тожливирус инфекциясига чалингани қайд қилинди. Бу ҳақда 8 июл куни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Ақматова маълум қилди. Бишкекда 183та, Чуй вилоятида– 51та, Ўшда– 22та, Ўш вилоятида –7та, Норин вилоятида– 14та, Жалолобод вилоятида – 23та, Боткенда – 21та, Иссиқкўлда – 24та ҳолат қайд қилинди.

Бир кунда COVID-19 туфайли 13 киши, зотилжам туфайли – 44 киши вафот этди.

Ўқувчилар учун айрим сўзларга изоҳлар:

Ча́ртер (инглизча. charter — «шартнома»; юнонча. chartion  — «варақча» ёки бир парча қоғоз) денгиз ёки ҳаво орқали йўловчилар ва юк ташиш учун кема, самолёт эгаси билан уни ёлловчи шахс ўртасида тегишли транспорт воситасини ёки унинг бир қисмини маълум рейс ёки вақтга ижарага олиш ҳақида тузилган шартнома.

Зотилжам (арабча — ﺔﺋﺮﻟا تاذ) шунингдек Пневмони́я (қадимги юнонча. πνευμονία — «нафас олиш», «ҳаво» , қад. юнонча πνεύμων — «ўпка») — ўпка яллиғланиши, ўпканинг инфекцион касаллиги, мустақил касаллик ёки бошқа касалликларнинг асорати ҳисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ