Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Николай Танаев вафот этди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Николай Танаев узоқ давом этган ҳасталикдан сўнг 75 ёшида Россияда вафот этди. Бу ҳақда Азаттиқ радиосига собиқ бош вазирнинг қариндошлари хабар беришган. У Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида дафн этилади. Николай Танаев 2002 йил 30 майдан 2005 йилнинг 24 мартигача Қирғизистон Бош вазири бўлган. У март воқеаларидан сўнг ўша пайтдаги президент Асқар Ақаев ҳокимияти қулаганидан кейин истеъфога чиқиб…

Батафсил...

Ўшда икки нафар ҳайдовчи жанжаллашиб, отилган пичоқ йўловчига санчилган

11 июл куни Ўш шаҳрида икки нафар жамоат транспорти ҳайдовчиси жанжал қилиб, отилган пичоқ йўловчининг оёғини кесиб ташлаган. Ушбу маълумотни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади. Маълумотга кўра, воқеа иштирокчилари 125-маршрут йўналишнинг ҳайдовчилари бўлган. «Икки нафар ҳайдовчи йўлда жанжаллашиб кетди. Ҳозирда 2 ҳайдовчи терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда. Пичоқланган бола ҳайдовчилар жанжаллашаётган вақтда уларнинг ёнидан ўтаётган бўлган, унинг жанжалга…

Батафсил...

Чеченистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади

COVID-19 тожливирус инфекцияси билан боғлиқ қийин вазиятни енгиш учун Чеченистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенқуловга маълум қилган. Маълумотда айтилишича, Чеченистонда вазият Қирғизистонга қараганда барқарор. Шунинг учун улар Қирғизистонни қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон ва ҳимоя воситаларини юборишган. Бир ой аввал Президент Сўўрўнбай Жэнбеков Россия президенти Владимир Путин билан боғланиб, пандемиянинг олдини…

Батафсил...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистонга 500 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистонга шахсий ҳимоя воситаларини юборди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, 46,200 юзни ҳимоялаш қалқони, 14,600 ҳимояланувчи кўзойнак, 57000 та халат ва 150000 KN95 респираторлари топширилган. Инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 508 минг 78 долларни ташкил этади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, шахсий ҳимоя воситалари тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини ва самарали ишлашини таъминлайди. Ҳимоя…

Батафсил...

Бош вазир Бўрўнов Белорусиядан 5,4 тонна дори-дармон олиб келади

Бишкек шаҳрига Белоруссиядан махсус рейсда тожливирус инфекциясига қарши кураш учун зарур бўлган дори-дармонлардан ташкил топган юк келади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда. Умумий миқдори 5,4 тонна бўлган дори воситаларини Минск шаҳридан Бош вазир Қубатбек Бўрўнов учган самолёт билан етказилади. Бош вазир Беларусга Евросиё иқтисодий иттифоқининг Ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун борган. Ушбу дорилар халқ учун арзон нархларда…

Батафсил...

Жорий йилнинг олти ойида 23 миллиард 654 миллион сом пенсия тўланди

Қирғизистонда 2020 йилнинг олти ойи давомида 23 миллиард 654 миллион сом пенсия тўланган. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарма раиси ўринбосари Уланбек Асанов матбуот анжуманида маълум қилди. 2019 йилда 670 минг пенсионерларга 45 миллиард сом тўланган. Ўтган йили ўртача пенсия миқдори 5786 сомни ташкил этган. «Ҳозирда пенсионерларга пенсия тўловлари ўз вақтида тўланмоқда ва бундан кейин ҳам тўланишда давом этада. Пенсионерлар бундан ташвишланишлари…

Батафсил...

Covid-19: Ўзбекистонда уйда даволанаётган беморларга дори-дармон бепул берилади

Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармонлар билан таъминланади. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 16 июль куни ўтказилган йиғилишида қарор қабул қилинган, дея маълум қилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими. Йиғилишда беморларга текинга етказиб бериладиган дори-дармонлар рўйхати ҳам тасдиқланган. Қайд этилишича, бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”,…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус ва зотилжамдан яна 73 киши вафот этди

Бугун, 18-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда  тожливирус ва зотилжамдан 73 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда тожливирусга қарши курашиш  республика штаби маълум қилди.  Вафот этган беморлар: Бишкек шаҳри –  22; Чуй вилояти — 2; Ўш вилояти —15; Талас вилояти —2; Норин вилояти — 7; Иссиқкўл вилояти — 1; Жалолобод вилояти — 19; Боткен вилояти — 5; Қирғизистонда жами 858 киши тожливирус ва зотилжамдан вафот этди.

Батафсил...

Бир кунда тожливирус ва зотилжамдан 1264 ҳолат қайд қилинди

Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1264 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 18-июлда тожливирусга қарши курашиш  республика штаби маълум қилди. U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси; U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония). Янги қайд қилинган беморлар: Бишкек шаҳри –  506; Ўш шаҳри –  61; Чуй вилояти — 181; Ўш вилояти —138; Талас вилояти —88; Норин вилояти…

Батафсил...

Ўшда фақат битта «гаишник» қолдими?

Ўшда фақат битта йўл ҳаракати ҳавфсизлигининг нозири қолганлиги ҳақидаги хабар ҳақиқатга зиддир. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, Ўш шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Ўш шаҳрида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. «Тўғри, вазият туфайли касал бўлиб, вақтинча даволанишга кетган ходимлар ҳам бор. Бироқ, бугунги кунда кўплаб ходимлар ўз вазифаларини аниқ бажаришмоқда ва жамоат…

Батафсил...

Қирғизистон Жээнбековга импичмент учун петиция қўйилган сайтга тўсиқ қўйди

Қирғизистонда “Change.org” сайтига тўсиқ қўйилди, унда интернет фойдаланувчилар республика президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг импичменти учун имзолар тўплашни бошлаган эдилар. Бунга ижтимоий тармоқларда эътибор бердилар. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари тўсиқ қўйишни давлат раҳбарининг жамоаси уюштирган, дея тахмин қилмоқдалар. Президент аппаратидан шарҳ олишнинг иложи бўлмаяпти, дея хабар беради Vesti.kg. Уяли алоқа операторларининг кўпчилиги, шу жумладан, «MegaCom ва Beeline ҳамда «Акнет » ва Homeline интернет-провайдерлари сайтга тўсиқ қўйдилар,…

Батафсил...

Бишкекдаги базавий станциядаги нурланиш керагидан икки марта паст

17 июл куни Бишкекдаги «Тунгуч» кичик туманида уяли алоқа анжомларининг нурланиш даражасини ўлчаш ишлари ўтказилди. Бу ҳақда Алоқа ва ахборот технологиялари Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади. Тадбир уяли алоқа анжомларининг, шу жумладан, 5G технологиясининг соғлиққа зарари ҳақида ёлғон хабар тарқалгани муносабати билан ўтказилди. Алоқа ва ахборот технологиялари Давлат қўмитасидан хабар беришларича, Қирғизистонда 5G технологияси жорий этилмаган, объектларни бузиш уринишлари…

Батафсил...

Бобожон Ғафуров тумани раҳбари: Қирғизистон билан чегара участкасида назорат кучайтирилди

Бобожон Ғафуров туманининг маҳаллий расмий органлари баёнотига кўра, COVID-19 туфайли Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара тўлиқ назорат остига олинган. Мазкур туман раиси Зариф Назирининг 15 июль куни айтишича, Тожикистон шимолий қисмида икки давлат ўртасидаги чегара 21 апрелдан ёпиқ, чегарадаги назорат ҳам кучайтирилган. «Аввал бошдан транспорт воситалари ҳаракатининг олдини олиш учун 17 та назорат-ўтиш пунктларида ҳандақ қазидик. Сўнгра фуқароларнинг ҳаракатланиши назорати…

Батафсил...

Ўш шаҳридаги Оқ-Бура дарёси соҳилини ободонлаштириш ишлари бошланди

Ўшда Оқ-Бура дарёси соҳилини ободонлаштириш ишлари бошланди. Бу ҳақда Давлат экотехника инспекциясининг Ўш шаҳридаги минтақалараро бўлими бошлиғи Рисбек Юсупов маълум қилди. Маълумотга кўра, Оқ-Бура дарёси соҳилидаги ноқонуний иншоотлар олиниб,  лойиҳага мувофиқ ишлар олиб борилмоқда. «Ўш шаҳар экотехника назорати ноқонуний иншоотлар эгаларига ўз вақтида кўрсатмалар берди ва улар иншоотларни бўшатишмоқда. Бугунги кунда қурилиш ишлари бошланди. Қурилиш ишлари лойиҳага мувофиқ олиб борилмоқда…

Батафсил...

Жалолобод вилоятида 12,5 тонна наша йўқ қилинди

6-12 июл кунлари Жалолобод вилоятида ўтказилган «Мак 2020» операцияси доирасида 4 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар аниқланди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ИИБсидан хабар қилмоқда. Маълумотга кўра, милиция ҳудудларда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ёввойи ўсимликларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун 105 кишидан иборат саккиз ишчи гуруҳини тузган. Натижада 3,57 гектар майдонда ўсган, умумий миқдори 12,5 тонна ёввойи наша йўқ қилинди.…

Батафсил...

Хижома тожливирус ва зотилжамни даволашда кор қилмайди

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Айнура Акматова қирғизистонликларни даволанишда қон алмаштириш тажрибаси – хижомадан тийилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хижома процедураси (қон алмаштириш) тожливирус ва зотилжамни даволаши, боз устига шифокорлар бу усулни тасдиқлаётгани ва маслаҳат бераётгани ҳақида хабарлар тарқтишмоқда. «Бу усул лицензияланмаган, мазкур процедуранинг фойдаси борасида ҳеч қандай тиббий тасдиқлар йўқ, ҳеч қандай протоколда хижомани даволаш ёзилмаган.…

Батафсил...

Пневмония:Зотилжамдан бир сутка давомида 77 бемор вафот этди

 Қирғизистонда зотилжамдан бир сутка давомида 77 бемор вафот этди. Бу ҳақда республика штабинининг брифингида маълум бўлди. Март ойидан буён зотилжамдан жами 689 инсон вафот этди. Бир сутка давомида зотилжам (пневмония) касаллиги  1 минг 51 кишида қайд қилинган.

Батафсил...

Статистика бирлаштирилди: Бир кунда тожливирус ва зотилжамдан 1654 ҳолат қайд қилинди

Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1654 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 17-июлда тожливирусга қарши курашиш  республика штаби маълум қилди. U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси; U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония). 17-июль ҳолатига кўра лабораториявий тасдиқланган тожливируснинг 603 ҳолати клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган тожливирус ёки зотилжамнинг 1051 ҳолати қайд қилинди.…

Батафсил...

Энди Қирғизистонда зотилжам ҳам тожливирус сифатида қайд қилинади

Қирғизистонда ўпка яллиғланиши ҳам тожливирус сифатида қайд қилинади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Аида Исмаилова маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертлар гуруҳи ишлаб чиққан  COVID-19 касаллигининг миллий клиник қўрсатмасининг 3-версиясини тасдиқлади. Унга кўра, беморларни тожливирус, зотилжамдан стационар ва амбулатор даволаниш алгоритми тасдиқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қабул қилинган классификацияга кўра, тожливирус инфекциясини бирлашган шароитда даволаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг…

Батафсил...

Қирғизистонда яна 603 киши тожливирусга чалинди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда бу вирусни 603та одам юқтириб олгани аниқланган. Уларнинг 123 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирус билан хасталанганлар сони 13 101 тага етган.   Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 86 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3821тани ташкил этади. 17 июль холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб…

Батафсил...
1 … 4 5 6 7 8 … 14