Бир кунда тожливирус ва зотилжамдан 1264 ҳолат қайд қилинди

Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1264 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 18-июлда тожливирусга қарши курашиш  республика штаби маълум қилди.

U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси;

U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония).

Янги қайд қилинган беморлар:

Бишкек шаҳри –  506;

Ўш шаҳри –  61;

Чуй вилояти — 181;

Ўш вилояти —138;

Талас вилояти —88;

Норин вилояти — 29;

Иссиқкўл вилояти — 100;

Жалолобод вилояти — 113;

Боткен вилояти — 48;

Март ойидан буён Қирғизистон бўйлаб 25 047 кишидан тожливирус ва зотилжам қайд қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17-июлда COVID-19 иллати ва зотилжам бўйича статистика бирлаштирилганини маълум қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ