Бишкекдаги базавий станциядаги нурланиш керагидан икки марта паст

17 июл куни Бишкекдаги «Тунгуч» кичик туманида уяли алоқа анжомларининг нурланиш даражасини ўлчаш ишлари ўтказилди.

Бу ҳақда Алоқа ва ахборот технологиялари Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилади.

Тадбир уяли алоқа анжомларининг, шу жумладан, 5G технологиясининг соғлиққа зарари ҳақида ёлғон хабар тарқалгани муносабати билан ўтказилди.

Алоқа ва ахборот технологиялари Давлат қўмитасидан хабар беришларича, Қирғизистонда 5G технологияси жорий этилмаган, объектларни бузиш уринишлари эса бутун бир туманлар ва аҳоли пунктларида алоқа ўчирилишига сабаб бўлиши мумкин. Шу билан қайд этилишича, уяли алоқа анжомлари, хусусан, 5G технологияси бўйича ишлаганда соғлиққа зарар тўғрисида ҳеч қандай лаборатия тадқиқотлари билан исботланган маълумотлар йўқ.

«Алоқа объектини қуриш – қиммат ва техник мураккаб жараён. Базавий станцияни ўрнатишда, масалан, рухсат этувчи ҳужжатлар пакетини тўплаш талаб этилади. Бундан ташқари, базавий станцияларни қуриш бўйича телеком-операторларнинг барча жараёнлари – пойдевор қуйишдан тортиб станцияни эфирга тушришгача – тегишли давлат органлари назорат қилади. Айни пайтда Қирғизистонда алоқа станцияларига норматив талаблар дунёдаги энг қаттиғи ҳисобланади», – хабар беради Давлат алоқа қўмитаси.

Қайд этилишича, базавий станциялардан бошқа ускунлар – радио, телевидения, Wi-Fi , микротўлқинли печ тарқатадигани каби нур таралади.

Санитар-эпидемиологик давлат Марказининг Санитар шифокори Жанибек Арзикулов «Тунгуч» микротуманида жойлашган базавий станциянинг нурланиш даражаси ўлчовини ўтказди.


«Ўлчовчи асбобнинг кўрсатишича, аслида 10 мкВт/кв. см бўлиши керак бўлган базавий станциядаги нурланиш даражаси 4,8 мкВт/кв. см гачани кўрсатди, яъни у мақбул нормадан икки баробар паст бўлиб, ҚРнинг барча санитар талабларига мувофиқ келади. Атрофдагиларга зарарли таъсири йўқ», – деди шифокор.

Тожливирус пандемияси саҳнида ижтимоий тармоқларда “бутунжаҳон фитнаси” ва “5G антеннаси орқали тожливирус юқиши” ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ