Чечен фаоли ватанига депортация қилиниши хавфи туфайли Қирғизистонни тарк этган

Авваллари Чеченистон ҳукуматини танқид қилган россиялик Мансур Мовлаев ўз ватанига мажбуран чиқариб юборилиши мумкинлигидан қўрқиб, Қирғизистонни тарк этган. Бу ҳақда фаолнинг адвокати Бахит Автандил «Кавказ.Реалии» (РФда хорижий агент сифатидан тан олинган Озодлик радиосининг Шимолий Кавказ бюроси) нашрига маълум қилди. Адвокатнинг қўшимча қилишича, Мовлаевнинг қаердалиги ҳозирча номаълум, аниқроғи, хавфсизлик нуқтаи назаридан ошкор этилмаяпти. «У депорт қилинмаслик учун республикани тарк этган. Қандай қилиб, мен…

Батафсил...

Қирғизистон чечен фаоли Мовлаевни Россияга қайтармоқда

Мовлаев Россияга экстрадиция қилинса, Чеченистонда қийноққа солиниши айтмоқда. Бишкек шаҳар суди чеченистонлик Мансур Мовлаевни чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбдор деб топди ва уни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Бахит Автандил «Кавказ.Реалии» таҳририятига маълум қилди. Мовлаев ҳукмдан рози эмас, Чеченистонда уни Рамзан Қодировнинг одамлари қийноққа солишидан хавфсирамоқда. Адвокатнинг сўзларига кўра, ҳимоя томони суддан Мовлаевга чегарани ноқонуний кесиб…

Батафсил...

Қирғизистондан ўғирлаб кетилган фаол ФСБ томонидан калтакланганини айтмоқда

Скорякин уни Бишкекдан Москвага олиб келишгандан сўнг аэропортнинг ўзидаёқ ФСБ ходимлари томондан қийноққа тутилганини айтмоқда. Қирғизистондан ўғирлаб кетилган фаол Лев Скорякинни Домодедово аэропортида ФСБ ходимлари телефони ва ноутбукини қулфдан чиқаришни талаб қилиб қийноққа солган. Бу ҳақда “Медиазона” нашри Скорякиннинг адвокатларига таяниб хабар бермоқда. Скорякин Бишкекда 17 октябрга ўтар кечаси ўғирлаб кетилган эди. Фаол яшаётган жойга иккита автомашинада ўн киши келган.…

Батафсил...

Қирғизистондан ўғирлаб кетилган фаол Москвадаги ҳибсхонада сақланаётгани маълум бўлди

Июнда ҳам Скорякин Бишкекда Россия сўрови билан қўлга олинган эди. Қирғизистондан 17 октябрда ўғирлаб кетилгани айтилаётган фаол Лев Скорякин Москвадаги “Бутирка” қамоқхонасида сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Черная книга капитализма” ва «Поддержка политзаключённых. Мемориал» хабар берди. Хабарда айтилишича, фаол Россияга мажбурий ва ноқонуний равишда олиб кетилган. Уни Бишкекдан Москвага самолётда олиб келишган ва ҳеч қандай айблов билдирмай туриб 2- сонли…

Батафсил...

Бишкекда қўлга олинган чечен фаоли Мовлаев изоляторда қийноққа солинаётганини айтди

Қодировнинг танқидчиси МХДҚ тергов изоляторида ундан Россияга депортация қилинишига рози бўлишни талаб қилишаётганини айтмоқда. Бу ҳақда у 31 октябрь куни апелляцияси кўриб чиқилиши керак бўлган Бишкек шаҳар судида суд жараёни бошланишида айтган. “Ҳурматли судья, мени тергов изоляторида қийнашмоқда. Мени суд жараёнидан воз кечишга мажбур қилишяпти”, – дейди Мовлаев. Бироқ чечен фаоли гапина тугата олмади, ҳайъат раиси дарҳол судланувчининг шикояти ҳали…

Батафсил...

Британия элчиси «чет эллик агент» қонун лойиҳаси бўйича хавотир билдирди

Буюк Британиянинг Қирғизистондаги элчиси Николас Боулер агар Жогорку Кенеш биринчи ўқишда қабул қилган «Чет эллик агент» ҳақидаги» қонун лойиҳаси қабул қилинса, унинг давлатини Қирғизистонда фуқаролик жамиятига кўрсатган ёрдамига тўсқинлик юзага келиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда «Азаттиқ»қа 30 октябрда элчи билан ўтган матбуот анжуманига таяниб ёзди. «Биз элчилик сифатида бунгача қонун лойиҳаси бўйича хотиримизни билдирганмиз. Ҳозирда бу борада БМТнинг Қирғизистондаги вакиллигини қирғиз…

Батафсил...

Қирғизистон Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли давлат деб тан олинди

Марказий Осиёда аёллар учун энг яхши мамлакат деб Туркманистон топилган. Шу ҳафта эълон қилинган Women Peace and Security Index (Аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги индекси) рейтингига кўра, Қирғизистон яна Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли давлат деб тан олинди. Қирғизистон минтақадаги қўшниларини ортда қолдириб, 95-ўринни эгаллаган. Ҳисоботда айтилишича, Қирғизистонда давлат ишидаги аёлларнинг улуши 20 фоиздан ошмайди, қирғиз аёлларининг 13 фоизи яқинларининг…

Батафсил...

Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонаси олдида намойиш бўлиб ўтди

Намойишчилар “Кампиробод иши” бўйича ҳибсга олинганларни озод этишни талаб қилган.  Фаоллар, шунингдек, Қирғизистон ҳукуматидан мустақил ОАВга босим ўтказишни бас қилишни, тинч йиғилишларга қўйилган чекловларни олиб ташлашни талаб қилишди. Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон элчиси билан 25 октябрда бўлиб ўтган акция иштирокчилари ўртасидаги жанжални акс этган видео пайдо бўлди. Пикет иштирокчиларидан бири Айдар Раевга кўра, элчи Бахит Аманбоев уларни элчихона биносидан ҳайдаб чиқарган.…

Батафсил...

Омбудсман: Россиядаги қирғиз фуқаросини Тожикистонга бериб юборилишини олдини олдик

Тожикистон ушбу фуқарони халқаро қидирувга берган. Россияда қўлга олинган Қирғизистон фуқароси тожик ҳуқуқ-тартибот органларига топширилишини олди олинди. Бу ҳақда 25 октябрь куни Қирғизистон Омбудсманининг вакиллари маълум қилди. Тожикистон ушбу фуқарони халқаро қидирувга берган, бироқ Омбудсман ва Ташқи ишлар вазирлигининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Россия уни Тожикистонга экстрадиция қилмаган ва жиноий таъқиб муддати ўтгани сабабли қўйиб юборган. Маълум бўлишича, ушбу фуқаро 2013…

Батафсил...

Қирғизистонда Россия қидираётган яна бир фаол ўғирлаб кетилди

Бишкекда номаълум шахслар Россиядаги “Сўл блоки” фаоли Лев Скорякинни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда “Новая газета Европа” исмини ошкор этишни истамаган ҳуқуқ ҳимоячиларига таяниб маълум қилмоқда. Ҳуқуқбонларнинг сўзларига кўра, 16 октябрь кечаси Скорякин яшайдиган бошпанага икки машина тўла одам бостириб келган. Ўзини Қирғизистон ИИВ жиноят қидирув бўлими ходимлари деб таништирган бу шахслар фаолни номаълум томонга олиб кетишган. Янгилик ёзилаётган вақтда Скорякин…

Батафсил...

Синглисини зўравонликдан ҳимоя қилиб, ҳайдовчига ўқ отган киши пробация назоратига чиқарилди

Чуй вилоят суди 17 октябрда 2022 йилнинг ёзида синглисини ҳимоя қилиб, бир одамни отиб юборган Сухраб Жумакуловни бир йиллик муддатга пробация назоратига чиқарди. Бу ҳақда унинг адвокати Кайсин Абакиров билдирди. Бу билан вилоят суди Чуй туман судининг қарорини бекор қилди. Чуй туман суди июнда Жумакуловни «Аффект ҳолатида одам ўлдириш» моддаси билан айбдор деб топиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилган. Чуй…

Батафсил...

Қодировнинг танқидчиси Мовлаев Қирғизистонда 6 ой ўтириб чиққандан сўнг депортация қилинади

21 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Чеченистонлик фаол Мансур Мовлаевни Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун 6 ойга озодликдан маҳрум қилди. Жазони ўтагандан сўнг Мовлаев мамлакатдан депортация қилинади. Бу ҳақда Кавказ.Реалии нашри хабар берди. Мовлаевнинг адвокати Бахит Автандил нашрга айтишича, адвокатлар фаолга жарима эмас, ҳақиқий жазо тайинлашни сўраган, чунки Мовлаев Чеченистон хавфсизлик кучларидан қўрққан. “Адвокатларим айтганидек, жазони тўлиқ ўташга тайёрман.…

Батафсил...

Чон-Алай ва Новқат туманларида митинг ўтказиш вақтинчалик тақиқланди

Ўш вилоятининг Чон-Алай ва Новқат туманларининг жамоат жойларида митинг ва тинчлик акцияларини ўтказиш вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда «Клооп»га 4 октябрда Ўш вилоят суди билдирди. Маълумотга кўра, Новқат туманидаги жамоат жойларида митинг ўтказиш шу йилнинг 7 сентябридан 7 ноябригача тақиқланди. Чон-Алай туманида тақиқ 18 сентябрдан 18 ноябргача давом этади. Тақиқ бўйича октябрнинг бошида маълум бўлди. Ўш вилоят ИИБи чеклов «хавфсизликни сақлаш…

Батафсил...

Бишкекда намойишчилар “Кампиробод иши” очиқ кўрилишини талаб қилмоқда

ИИВ материалларни махфийлаштирганлиги боис маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда. Первомайский туман суди олдида “Кампиробод иши” бўйича қамоққа олинганларнинг яқинлари суд жараёни очиқ кўриб чиқилишини сўраб 4 октябрь куни намойиш ўтказмоқда. 2022 йил октябрь ойида Қирғизистон Республикасида 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаоллар оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини…

Батафсил...

Юрист: Селекцияда пичоқланган аёлга вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаган

Сўқулуқ туманининг Селекция қишлоғида эри томонидан пичоқланган Асел Ногойбаевага вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган эмас. Бу ҳақда 2 октябрда жабрланувчининг юристи Индира Саутова билдирди. Унинг айтишича, воқеа тонгги соат саккизларда бўлса, милиция ходимлари жабрланувчини касалхонага 10да етказиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган. «Бу вақт оралиғида Асел ўлиб қолиши мумкин эди. Тез ёрдам чақирса, навбатчилик алмашаётганини айтиб, Сўқулуқ олиб боринглар дейишган. Шу сабаб…

Батафсил...

Бишкек марказида намойиш ўтказишга тақиқ уч ойга чўздирилди

«Ҳукумат маҳалласи» ҳисобланмиш Первомайский тумани ҳудудида намойишларни ўтказиш яна уч ойга тақиқланди.  Туман ҳудудида ҳар қандай намойишлар ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги Первомайский туман судининг 2022 йил мартидаги қарори 2023 йилнинг охиригача кучда қолади. Туман ҳокимиятининг тегишли даъвоси 29 сентябрь куни Первомайский туман суди томонидан қондирилди. Первомайский тумани Бишкекнинг марказий тумани бўлиб, унда Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд…

Батафсил...

«Кампиробод иши» бўйича айбланувчиларнинг адвокатлари халқаро ташкилотларга шикоят қилмоқда

Изоляторда сақланаётган тўрт нафар сиёсатчи – Равшан Жеенбеков, Азимбек Бекназаров, Жениш Молдокматов ва Кубаничбек Қодировнинг адвокатлари қийноқлар юзасидан халқаро ташкилотларга мурожаат йўллашди. Адвокат Эркин Саданбеков томонидан чоп этилган мактуб БМТ Қийноқларга қарши қўмитаси, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Amnesty International ҳамда Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига юборилган. Мактубда сиёсатчилар сақланаётган тергов изоляторидаги шароитлардан шикоят қилинган. Жазони ижро этиш…

Батафсил...

HRW: Қирғизистонда оилавий зўравонлик инқироз даражасига келди

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch (HRW) Қирғизистон ҳукуматига мурожаатида “оилавий зўравонлик масаласини иккинчи ўринга қўйишни бас қилишни” ва бу соҳадаги вазият аллақачон инқирозга айланганини тан олишни сўради. Баёнотга яқинда Қирғизистоннинг Чуй вилоятида содир бўлган мудҳиш оилавий худкушлик сабаб бўлган. «Селекционное» қишлоғида истиқомат қилувчи бир аёл узоқ йиллар давомида собиқ эрининг зуғумидан давлат идораларидан бесамар ҳимоя қидирган. Бир неча тажовуз ва…

Батафсил...

Қирғиз фаоли Эмил Бекиевга нисбатан ҳукм ўз кучида қолди – у олти йилга қамалди

7 сентябрь куни Бишкек шаҳар суди фаол Эмил Бекиевнинг шикоятини кўриб чиқди. Қарор тафсилотлари расмий порталда эълон қилинган. Бишкек шаҳар суди шу йилнинг июнь ойида Первомайск туман суди Эмил Бакиевни олти йилга озодликдан маҳрум қилган ҳукмини кучда қолдирди. Бекиевнинг ўзи айбига иқрор бўлмаган ва интернетда эълон қилинган видеоларда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш ва ҳокимиятни эгаллашга чақирганини рад этган. Блогер Эмил Бекиев…

Батафсил...

Ҳукуматни танқид қилган фаол Зарина Торокулова икки ойга қамалди

Бишкек шаҳрининг Биринчи Май туман суди фаол Зарина Торокуловани 30 октябргача қамоққа олди. Бу ҳақда 11 сентябрда мазкур суднинг матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, МХДҚнинг терговчиси фаолни қамоққа олишни сўраган. 9 сентябрдаги суднинг қарорига кўра, Торокулова 30 октябргача махсус хизматнинг тергов қамоғида бўлади. Фаолни МХДҚнинг ходимлари ушлаб кетгани ҳақида 11 сентябрда 24.kg нашри ўз манбаларига таяниб ёзди. Нашрнинг маълумотига кўра,…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6 … 16